Азалдан Шарқ табобатида мева ва сабзавотларнинг инсон саломатлигига ижобий таъсирига катта аҳамият берилган. Чунки, улар организмни соғломлаштириш, мустаҳкамлаш ва ёшаришда муҳим ўрин тутади. Қуйида баъзи мева ва сабзавотларнинг хосиятлари ҳақида қисқача маълумот берамиз.
Олма. Унинг таркибида 15 фоизгача қанд, органик кислоталар, пектин, микроэлементлардан темир, калий, магний, мис, кобальт, С, В1, В2, РР витаминлари бор. У юракни қувватлантириб, яхши кайфият бағишлайди.
Ўрик. Калий ва темир моддаларига бой. Юрак-қон томир, камқонлик касалликларида катта ёрдам беради. Шакар моддаси кўп бўлганлиги учун қанд касали билан оғриган беморга тавсия қилинмайди.
Апельсин. Бош айланишида, кўз тинишида, иштаҳа йўқлигида, силла қуришида, меъда-ичак тизим фаолиятини яхшилашда, жигар, гипертония (қон босими ошганда), юрак-қон томир касалликларини даволашда жуда фойдали мевадир. Таркибида йод, темир, калий ва бошқа моддалар бор. Айниқса, С витаминига бой.
Помидор. Кальций, фосфор, темир, А, В, С, К витаминларига бой. Асабларни тинчлантиради, ич қотишида ҳам фойдалидир.
Бодринг. Иштаҳа очади, меъда-ичак фаолиятини яхшилайди. Қорин дам бўлишини йўқотади. Тетиклик бағишлайди. Айниқса, бодринг сувига оз миқдорда асал аралаштириб истеъмол қилиш меъда-ичак тизими фаолиятини яхшилайди.
Карам. Иштаҳа очади, қорин дам бўлишини йўқотади. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасида фойдалидир.
Қизил сабзи. А, В, С, Е витаминларига бой. Камқонлик, витамин етишмаслигида жуда фойдалидир. Кўз нурини яхшилайди, бўйнинг ўсишига ёрдам беради. Қабзиятда ҳамда жигар фолиятини яхшилашда муҳим ўрин тутади. Уни қирғичдан ўтказиб, шакар қўшиб истеъмол қилиш керак.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Саломатлик«Кесарча» йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунёда кесарча кесиш амалиёти орқали туғилаётган чақалоқлар улуши 20 фоизни ташкил қилмоқда. Агар жараён шу тахлит давом
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
ТабобатҚандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?
Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига
ТабобатТиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция
Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман
