Тиббиёт туризми атамаси доимий яшаш жойидан ташқаридаги амалий таклиф этилган тиббий хизмат тури бўлиб, у инсонларнинг ўз турар жойидан ташқарида дам олиш билан бир қаторда юқори малакали тиббий ёрдам олишни ҳам англатади.
Тиббиёт туризми ўзининг минг йиллик тарихига эга. Қадимдан беморлар жуда кўп масофаларни машҳур табиблардан шифо топиш мақсадида босиб ўтишган. Ёки саёҳат ва савдо мақсадларида узоқларга йўл олганларида ўзлари билан албатта табибларни ҳам бирга олиб кетишган. Бугунги кунда инсонлар ўз соғлиги билан боғлиқ бўлган муаммоларни турли давлатларда ечими борлиги ҳақида кўп таъкидлашади. Соғломлаштириш туризми энг оммабоп ва машҳур туризм йўналиши ҳисобланиб, унинг келиб чиқиши антик даврларга бориб тақалади. Қадимги греклар ўзининг соғлигини тиклаш учун дам олиш сиҳатгоҳлари, ҳаммомлар, гимнастика мактаблари мавжуд муқаддас шифо масканлари Асклепия ва Эпедаврга боришган. Маъданли сув билан даволаш қадимги Рим империяси давридан бўлиб, ҳозирги вақтда кўплаб Европа давлатлари курортларида мавжуд. Қадимги даврлардан буён инсоният минерал сувлардан ва шифобахш лой ва балчиқлардан даволаш мақсадида фойдаланиб келишган. Соғломлаштириш туризми курортология асосида вужудга келган. Курортология бу табиий даволаш омиллари ҳақидаги фан бўлиб, ушбу омилларнинг инсон организмига таъсири ва ундан табиий даволаниш услубларини ўрганиш тўғрисида маълумот беради. Курортология соғломлаштириш туризмининг асоси ҳисобланиб, Европада XVII асрдан бошлаб фаол ривожлана бошлаган. XIX асрнинг охирида фармакология фанининг ривожланиши туризмнинг мазкур йўналишини анчагина назардан четда қолдирди. Бироқ, XX асрда инсониятнинг барибир табиий даволанишга бўлган эҳтиёжи янада ошди. Табиий манбалардан фойдаланиб даволаниш ҳақидаги билимлар жамланиб курортология фанига асос солинди. 1958 йил курорт ишлари бўйича Халқаро федерация ташкил этилди.
1. Бальнеология – курортология фанининг бўлими бўлиб, маъданли сувларнинг даволовчи физик-кимёвий хусусиятларини, турли хил касалликларни даволашда организмга таъсири ҳамда уларнинг курорт ва курорт бўлмаган шароитларда қўлланиш хоссаларини ўрганади.
2. Бальнеотерапия – даволаш усулларини, профилактика ва касал бўлган организмнинг вазифаларини тиклаш, табиий ва сунъий ҳолатда тайёрланган минераллар билан курорт ва курорт бўлмаган шароитда даволаш.
3. Тиббий лой билан даволаш - курорт ва курорт бўлмаган шароитда организм учун фойдали саналган шифобахш балчиқ ёки лой билан даволаш.
4. Климатотерапия – организмдаги касалликларни олдини олиш жараёни бўлиб, иқлим ва об-ҳаво омиллари ҳамда махсус иқлим муолажаси орқали даволаш.
5. Курортография – табиий шароитдаги даволаниш масканлари жойлашган жойларни ва улардаги даволаш омиллари таснифи ҳақида маълумот беради.
Курорт – табиий аҳамиятли хусусиятларга эга, турли хил шифобахш маъданлар, шифобахш лойлар ва алоҳида иқлим шароитлари (денгизлар, кўллар, тоғ ландшафтлари, ўрмонлар, қум ва бошқалар)га эга шифо масканидир.
Курорт ишлари асосан Франция, Германия, Австрия, Швейцария, Словения, Чехия, Венгрия, Болгария, Исроил, Руминия, Россия, Жанубий Корея каби давлатларда яхши ривожланган. Исроил давлати курорт соҳаси бўйича кўпгина ютуқларга эришган бўлиб, бу мамлакатда “Ўлик денгиз” бутун дунё курорт марказига айлантирилган.
Курорт учун қуйидаги асосий омиллар талаб қилинади:
– Ландшафт-иқлим шароитига эга бўлиш;
– тиббий лой билан даволаш;
– минерал (маъдан)ларнинг мавжудлиги.
Даволаш-соғломлаштириш туризми бу алоҳида ва жамоа бўлиб дам олиш тури бўлиб, бунда инсон организми соғлигини табиий даволаш, муолажа қилиш назарда тутилади. Ушбу туризмнинг мақсади – одамларнинг дунё ғаройиботларини кўриши учун саёҳат қилиши билан бир қаторда дам олиш ва даволанишдир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларҚўзиқориндан заҳарланишнинг олдини олиш чораларини биласизми?
Қўзиқориндан заҳарланиш овқатдан заҳарланишнинг оғир кечадиган тури ҳисобланади. Ушбу касаллик мавсумий бўлиб, асосан йилнинг баҳор ва куз фаслларида, аҳоли томонидан истеъмол учун
Тиббий сабоқларАгар кўзингизда катаракта бошланса…
Инсон кўз касалликларига учрамаслиги учун нима қилиши лозим? Унга кўзни асраб-авайлаш билан боғлиқ қандай маълумотлар керак бўлади? Биз шу ҳақида газетхонларни тиббий маълумотга эг
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
