Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Табиатнинг жонли бўлаги

18.02.2014
39 марта ўқилди
Табиатнинг жонли бўлаги

Ҳар йили февраль ойининг иккинчи санасида халқаро Сув-ботқоқ ҳудудлар куни нишонланади. Айнан 1971-йилнинг шу кунида “Халқаро аҳамиятга эга бўлган асосан сувда сузувчи қушлар яшаш жойлари ҳисобланган сув-ботқоқ ҳудудлар тўғрисида”ги глобал миқёсдаги халқаро Конвенсия имзоланган эди.

Бу йил ана шу куннинг мавзуси “Ветландлар ва қишлоқ хўжалиги: ривожланиш мақсадларида ҳамкорлик” дея аталди. Анъанавий тарзда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Чинор” экологик нашриёт компанияси, “Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти” ҳамкорликда мазкур экологик санага бағишлаб давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда мутасадди вазирлик ва идоралар, таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари раҳбар ва вакиллари, олим ва орнитолог мутахассислар ҳамда журналистлар иштирок этдилар.

Сувли-ботқоқли ҳудудлар ёки ветландлар (инг.тилидан “wетланд”- нам, сувли жой) деганда намлик даражаси юқори, торфли ботқоқлар, табиий ёки сунъий очиқ сув ҳавзалари, сув омбори сингари сунъий сув ҳавзалари ва бошқалар киради. Мазкур табиий комплекслар нафақат чучук сув манбалари, рекреация ва туризмнинг истиқболли объэктлари, балки ҳудуднинг иқлим шароитини барқарорлигини сақлаб қолиш, муқим ҳамда кўчиб ўтувчи қушлар учун қулай истиқомат манзили бўлиб хизмат қилиш, уларнинг тарихий миграцион йўлларини аниқлашдаги ўрни жуда ҳам муҳимдир.

Сув-ботқоқли ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг муҳим сиёсий усули – Рамсар Конвенсияси ҳисобланади. Ҳозирда 168 та мамлакат, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳам мазкур Конвенсияга аъзо бўлган.

Яна йиғилишда Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти томонидан Биологик хилма-хиллик ресурсларидан барқарор фойдаланиш учун таълим материаллари тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур ўқув пакети биологик хилма-хилликнинг алоҳидаги компоненти-қушлардан барқарор фойдаланиш учун тематик ўқув пакети бўлиб, “Ўзбекистон қушларининг қисқача маълумотномаси. 130 та турлари” ва “Ўзбекистон қушлари фотосуратлари ва овозлари. 460 турлари” СД-дискидан иборат. Мазкур пакет Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган.

Теглар:#2014/6

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332
СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?Спорт

СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?

Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеа­ларга т

13.08.2020332