Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Табиатга имкон беринг!

27.04.2017
84 марта ўқилди
Табиатга имкон беринг!

Атроф-муҳит озодалиги саломатлигимизга бевосита алоқадор эканлиги ҳеч биримизга сир эмас. Афсуски, бугунги тараққиёт даврида турли электрон қурилмалар ва хўжалик техникаларини юқори суръатларда ишлаб чиқарилиши она табиат софлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Айни пайтда электрон чиқиндилар инсоният олдида турган янги экологик муаммога айланиб улгурди.

Дунё бўйича юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи компанияларнинг ҳеч бири рангли ва ерда кам учрайдиган металл хомашёларсиз маҳсулот ишлаб чиқара олмайди. Шу билан биргаликда ушбу хомашё ресурслари чекланганлиги ва табиатда қайта тикланмаслиги инобатга олинадиган бўлса, улардан фойдаланиш масаласи бутун дунёда ўта муҳим саналади. Бу каби маҳсулотларни сақлаш ва уларга бўлган талабни қисман қоплаш учун таркибида бундай хомашёлар мавжуд чиқиндиларни қайта ишлаш талаб этилади. Шу билан бирга ишчи кучи ҳамда моддий ресурсларни сезиларли даражада тежаш ҳам муҳим вазифалардан саналади.

Буларнинг барини инобатга олган ҳолда Ўзбекистонда илк бор электротехника чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича янги дастур ишлаб чиқилди. Дунё мамлакатлари тажрибасидан маълумки, бу каби лойиҳалар табиатни асрашга имкон беради.

Электрон чиқиндиларнинг ҳосил бўлишидаги долзарб ва муҳим экологик муаммоларни ҳал этишда 2016–2020 йилларда юртимизда атроф-муҳит муҳофазаси, аҳолининг экологик фаоллигини ошириш, қаттиқ маиший ва электрон чиқиндиларни утилизация қилишга йўналтирилган қўшимча чора тадбирларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тадбирлар дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси “Тошрангметзавод” акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Жорий йилнинг 22 апрелида ўтказилган тадбир ҳам бу каби хайрли ишларнинг давоми бўлди. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, “Тошрангметзавод” акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилган “Биз билан озода келажак сари” I Республика кўрик-танловининг якуний натижаларини эълон қилиш ва ғолибларни тақдирлашга бағишланган тадбирда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва олий ўқув юртлари талабалари, экспертлар ва кенг аҳоли қатлами вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Кўрик-танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад чиқиндилар билан ишлаш соҳасида экологик муаммоларни ҳал этишда ёш авлоднинг иштирокини кучайтириш ва атроф-муҳит муҳофазасида чиқиндилар билан ишлаш ва экология масалаларига эътиборни қаратишдан иборат.

Она табиат муҳофазасида чиқиндилар муаммоси, уларни бошқариш, аҳолининг экологик билим ва кўникмаларини ошириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларига ижодий томондан ёндашиш муҳим саналади. Кўрик танлов “Биз билан озода келажак сари” деб номланди ва у иккита номинация – “Энг яхши видеоролик” ва “Энг яхши постер” бўйича ўтказилди.

100 дан ортиқ ижодий ишлар орасида 14 та видеоролик ва 28 та постер танлаб олинди. Саралаб олинган ижодий ишлар очиқ овоз бериш учун якуний босқичга тақдим этилди. Эътиборлиси, кўрик-танловда деярли барча вилоятларда таҳсил олаётган талаба ва ўқувчилар фаол иштирок этди.

“Media park” савдо мажмуасида ўтказилган беллашувнинг сўнгги босқичида ғолиблар ҳакамлар ҳайъати томонидан тантанали равишда эълон қилинди. Очиқ овоз бериш йўли билан аниқланган натижаларга кўра Тошкент давлат стоматология институти талабаси Шуҳрат Адашев “Энг яхши видеоролик”, “Энг яхши постер” йўналишида эса Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси Эдуард Ким ғолиб деб топилди.

– Ҳозирда ҳажми тез суръатлар билан кўпайиб бораётган чиқиндиларни тўғри бошқариш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш энг долзарб масалалардан бири саналади. Бунда, айниқса, яроқлилик муддати ўтган маиший ва электрон техникада мавжуд рангли металл чиқиндиларнинг утилизацияси алоҳида аҳамиятга эга. Ижодий ишланмам орқали чиқиндиларнинг атроф-муҳитга келтирадиган зарари, табиатга қай даражада таъсир этиши кўрсатиб берилган. Ишлаган ролигим орқали инсонлар табиатни асраш борасида керакли тасаввурга эга бўлишган бўлса, бундан жуда хурсанд бўламан, – дейди Шуҳрат Адашев.

Теглар:#2017/17

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330