
Эрта баҳор барханлар узра қуёш тафтидан ял-ял яшнаб атрофга го'заллик бахш этгувчи янтоқ, саксовул каби саҳро о'симликларининг го'зал гулларини ҳеч кузатганмисиз?
Ёки болалигингизда сув бо'йида чопқиллаб юриб, катта-катта ариқлар чеккасига урилган то'лқинлар ортидан уюлиб қолган қумликлардан турли эртак қаҳрамонларини тасвирлаб, саройлар қурганмисиз? Дарахт шохларидан чо'п ясаб, ана о'ша қумликларга расмлар чизганмисиз?
Бугунги кунда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг профессори, рассом, "Маҳобатли рангтасвир" бо'лимида иқтидорли ёшларга билим бериб келаётган Рустам Худойбергановнинг болалиги худди ана шундай о'тган.
Яқинда О'збекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан "О'збекистон Республикаси халқ рассоми" унвонига сазовор бо'лган Рустам Худойберганов ижоди ва фаолияти билан яқиндан танишиш истагида у билан суҳбатлашдик. Қаҳрамонимизнинг камтарин, о'зига ва атрофидагиларга илиқ муносабати, ижодга мас'улияти, талабчан, энг асосийси, меҳнатсевар эканлигини чеҳрасидан билиб олиш қийин эмас.
Рассом туг'илиб о'сган Чолиш қишлог'идаги катта ариқ қирг'оқларига урилган сув то'лқинлари ортидан қум уюмлари пайдо бо'ларди. О'ртоқлари билан о'йнаб юрган Рустамжон чо'п ёрдамида қумга расм чизишга уринар, баланд деворли қасрлар қуриб, хаёлан эртаклар оламига шо'нг'ирди. Кейин бирдан онаси Зуҳра опанинг ва отаси Одамбой аканинг топшириқлари ёдига тушиб, уйи томон елдек учарди. Унинг болалиги бир мунча мураккаб даврга то'г'ри келган бо'лса-да, ко'п вақти қо'шниларга "Го'ро'г'ли", "Алпомиш", "Ошиқ Г'ариб ва Шоҳсанам"достонларини, "Ҳикматлар" китобларини о'қиб бериш ва шу ё'синдаги гурунглар, мунозаралар билан о'тарди.
У мактабни тугаллаб Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университутининг "Бадиий графика" бо'лимига о'қишга кирди. Уни о'қишга тайёрлаган устозлари Давид Микулицкий, О'збекистон Республикаси халқ рассоми То'ра Қурёзов ҳамда олий билим даргоҳидаги устозлари Николай Тен (плакатчи рассом), Юсуф Елизаров, Малик Набиев, Абдураҳим Тожибоев каби О'збекистон Республикаси халқ рассомларидан нафақат рангтасвир, балки ҳаёт сабоқларини ҳам олди.
Билимга чанқоқ йигит, кейинчалик, Украинанинг Киев шаҳридаги Харков Бадиий сан'ат институтига о'қишга кирди. Юрт, ота-она ва яқинлари сог'инчи туфайли у 2-босқичдан со'нг о'қишини Тошкент Театр ва рассомчилик институтида давом эттирди.
О'збекистон халқ рассомлари Валентин Жмакин, Чингиз Ахмаров, Юрий Чернишов, Баҳодир Жалоловлардан сабоқ олган қаҳрамонимиз олий даргоҳни "Маҳобатли рангтасвир" ё'налиши бо'йича битирди ва устозларининг тавсиясига ко'ра институтда о'зининг иш фаолиятини бошлади.
Устоз мана бир неча йилдирки, талабаларга рассомликнинг "Манзара", "Натюрморт", "Портрет", тарихий жанрларда ишлаш, маҳобатли рангтасвир, мозаика, витраж, катта ҳажмдаги деворий расм чизиш каби ё'налишларнинг сир-синоатларини о'ргатиб келмоқда.
Р.Худойбергановнинг мазкур олий билим даргоҳидаги фаолиятига 20 йил то'лиши муносабати билан яқинда О'збекистон Бадиий Академиясида "Устоз ва шогирд" деб номланган ко'ргазмаси намойиши бо'либ о'тди. Ко'ргазмада Рустам Худойберганов ҳамда 10 нафар шогирдининг 100 дан зиёд ижодий ишлари намойиш этилди.
Р.Худойбергановнинг "Жанг" номли асари жанри тарихий мавзу бо'либ, унда Темурийлар даври акс эттирилган. Шунингдек, "Тарихий архитектура манзаралари", "Замондошлар портрети", "Манзара" жанрларида яратилган ижод намуналари ҳам ко'ргазмадан жой олиб, мухлислар э'тиборини қозонди.
Шогирдлари ҳақида устоз фахрланиб гапиради. Улар О'збекистонда хизмат ко'рсатган сан'ат арбоби, "Шуҳрат" медали соҳиби Алишер Алиқулов, Екатерина Ляпина ("Рангтасвир" ё'налишида), Анастасия Никитина ("Монументал витраж" ё'налишида), Алишер Ҳамдамовлардир. Шогирдлари ҳам ҳозирда устоз билан бир сафда ёшларга сабоқ бериб келмоқда.
Р.Худойберганов асосан икки ё'налишда "Монументал рассом" ва "Рангтасвирчи" соҳаларида ижод қилади. Унинг ижод намуналари бугунги кунда Урганч, Термиз, Жарқо'рг'он шаҳарлари, маданият саройлари деворлари (мозаика, витраж услубида)ни безаб, барчага хуш кайфият улашмоқда. Шунингдек, унинг асарлари МДҲ мамлакатлари орасида ҳам анча машҳур. Жумладан, устоз рассом Россиянинг Перм шаҳрида Абу Али ибн Сино ва халқ табобати ҳамда замонавий тиббиёт мавзуларида асар яратиб, барчанинг олқишига сазовор бо'лди.
Рустам ака Россия, Болтиқбо'йи, Қозог'истон, Қирг'изистон, Германия, Миср, Хитой, Корея Республикаси, Ҳиндистон каби 20 дан зиёд мамлакатларда о'тказилган халқаро конференсияларда, ко'ргазмаларда иштирок этиб, юртини шарафлаб келаётган ижодкорлардан. У ко'проқ мамлакатимиздаги тог' тизмаларига чиқиб, табиатдан завқ олиб ижод қилади. Осмонларга туташ тог' чо'ққилари-ю, унда о'садиган мевали ва манзарали дарахтлардан илҳом олади. Айниқса, тарихий қаҳрамонлар "Малика То'марис", "Спитамен", замондошлар ва яқинлари портрети, "Ҳожар хола", "Оразбика момо", "Каштачи аёл", "Ҳамшира", "Хива", "Калта минор оқшоми", "Баҳор ҳақида қо'шиқ", "Чимёнда баҳор", "Бог'да куз" каби суратлари ко'плаб ко'ргазмалардан жой олган. Айниқса, О'збекистон Давлат Консерваторияси фоесидаги витраж барчани э'тиборини тортиб турибди.
– Яқинда Қозог'истонда бо'либ о'тган "Амалий сан'ат" фестивалида қатнашиб, коллеж о'қувчиларига маҳорат дарсларини о'тиб келдик. Анжуманда "Амалий сан'атда миллий ан'аналарни ривожлантириш" мавзусида давра суҳбати о'тказилди. Миллий ан'аналаримиз, тарихий ёдгорликларимиз ҳақидаги ма'лумот анжуман иштирокчиларида катта қизиқиш уйг'отди, – дейди Р.Худойберганов.
Устоз фидокорона меҳнатлари учун 2003-йилда "О'збекистонда хизмат ко'рсатган маданият ходими", 2006-йилда О'збекистон Бадиий академиясининг кумуш медали, 2011-йилда Хитойдаги Нанкин университети "Фахрий профессори" ва бу йил "О'збекистон Республикаси халқ рассоми" унвонига сазовор бо'лди. Буларнинг барчаси о'з Ватани тупрог'ини, табиатини, қолаверса, халқини юракдан севгани, ардоқлаганидандир. Қолаверса, бундай мувафаққиятларга эришишида оиласи, садоқатли умр ё'лдоши Роза опа Худойберганова унга елкадош бо'либ келмоқда. О'г'ли Баҳром Рустамов ҳам ота касбини эгаллаб, шу олий та'лим муассасасида талабаларга рассомлик сан'ати сирларидан сабоқ бериб келмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
