Шифокор-мутахассислар дам олиш кунлари табиат қўйнида кўпроқ сайр этишни тавсия этишмоқда. Сайр нафақат тоза ҳавода тўйиб нафас олишингизга имкон беради, балки инсон стериль бўлмаган муҳитда организм учун фойдали бўлган бактериялар билан ҳам бевосита “мулоқот”га киришади. Натижада бу фойдали бактериялар иммунитетга ижобий таъсир этиб, унинг зарарли бактерия ва вирусларга қарши чидамлилигини оширар экан. ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция)лар, грипп каби касалликлар иммунитети паст “тегма нозик”ларга ёпишиши бежиз эмас.
Ҳомиладорлар учун энг фойдали маҳсулот
Тадқиқотларга кўра ҳомиладорлик даврида ҳафтасига 12 мартагача балиқ истеъмол қилган бўлғуси оналар жуда ҳам соғлом фарзанд кўришган. Чунки, балиқ (айниқса, денгиз ва океан балиқлари) таркибида омега-3 ёғ кислотаси мавжуд. Бу омега-3 ёғ кислотаси ҳомиланинг кўзи ва мияси ривожланишига ижобий таъсир этади.
Йўталнинг сабаби турлича
Вақти-вақти билан хуружсимон йўтал сизни безовта қилса аллергелог – шифокор қабулига ёзилинг. Яна йўталнинг сабаби вирусли ва бактерияли инфекциялар ҳам бўлиши мумкин. Шунингдек, ўпка касалликлари, бронхит, сил, ўсма хасталикларида ҳамда юрак нуқсони(юрак астмаси)да қон айланиш бузилганида ҳам кишини йўтал тутади. Кашандалар ва пассив чекувчилар(кашандаларнинг ёнида заҳарли тутун ютишга мажбур бўлган одамлар)ни ҳам йўтал безовта қилади. Умуман олганда сизни нима сабабдан йўтал тутишини врач-пульмонолог(ўпка касалликлари бўйича мутахассис) рентген тасвирини кўриб, аллерголог эса организмингиз қандай аллергенларга қарши реакция кўрсатаётганини махсус текширишлар орқали аниқлайди. Зарур бўлса компьютер томографияси текшируви ҳам беморга тавсия этилади. Қон ва пешобнинг лаборатор таҳлиллари ва зарур қўшимча текширишлар натижасида беморга даво муолажалари мутахассис томонидан буюрилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликИммунитетни қандай кўтарамиз?
Иммунитет тизими заифлашганда унинг олдини олиш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш лозим? Аввало, шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан тийилиш зарур. Таркибида шакар ва кофеин бўлган
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
