
Юртимизда ёш авлодга пухта таълим бериш, уларни Ватанимиз, миллий анъана ва қадриятларимизга содиқлик руҳида камол топтириш масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Ана шу эзгу мақсад-муддаолар мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилаётган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларга ҳамоҳангдир.
Юртимизда таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилда 371 мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шундан 29 та умумтаълим маскани янгидан қуриб, фойдаланишга топширилган бўлса, 239 мактаб қайтадан реконструкция қилинди, 103 билим маскани капитал таъмирланди.
Давлат дастурига кўра 2016 йил “Болалар спортини ривожлантириш” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 28 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабида қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда замонавий спорт анжомлари билан жиҳозлашга эътибор қаратилди. 200 дан ортиқ умумтаълим мактабида спорт заллари қурилиб, улар замонавий спорт анжомлари ва ускуналари билан тўлиқ таъминланди.
Таълим муассасаларида ёшларни маънан юксак, баркамол инсонлар этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу мамлакат ва халқаро миқёсда ўтказилаётган турли танлов ва билимлар беллашувларида ўз самарасини кўрсатмоқда.
1 минг 220 умумтаълим мактабини компьютер синфи, интерактив электрон доскалар ва кондиционерлар билан жиҳозлашга эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда 286 мактабгача таълим муассасаларини капитал реконструкция қилиш белгиланган бўлиб, уларни мебель, асбоб-ускуналар, ўйинчоқлар ва техник воситалар билан жиҳозлаш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.
“Таълимда глобал ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида мамлакатимиздаги мактабгача таълим муассасаларида қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этилиб, ўқув мебеллари ва ривожлантирувчи таълим материаллари билан таъминланмоқда. Бу каби масканларнинг кутубхоналари болалар адабиётлари билан тўлдирилмоқда. Шунингдек, 3-6 ёшли фарзандлари мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаган оилаларга шеър ва эртаклар, болаларни мактабга тайёрлашга оид китоблар тўпламлари тарқатилиши кўзда тутилган.
Янги ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 4-синфларида ҳам янги давлат таълим стандартлари асосида чет тили фанини ўқитиш йўлга қўйилди. Дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар чоп этилиб, жойларга етказилди.
Илк маротаба умумтаълим мактабларининг 3-синфларига мўлжалланган “Она тили”, “Ўқиш”, “Математика”, “Табиатшунослик”, “Ўзбек тили”, “Русский язык”, “Книга для чтения” фанлари бўйича ўқитувчилар учун методик қўлланма ва уларнинг мультимедиали иловалари яратилиб, чоп этилди ва ҳудудларга етказилди. Давлат дастури доирасида, шунингдек, умумтаълим мактабларининг кутубхона фондини ўзбек ва чет эл ёзувчиларининг лотин графикаси асосида нашр этилган бадиий адабиётлари, энциклопедиялар билан тўлдириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўқувчи-ёшлар билимининг нечоғли мустаҳкамлиги таълим сифатини муттасил юксалтириб боришга бевосита боғлиқ. Жорий йилда илк маротаба ўқувчи шахсини ҳар томонлама ривожлантиришга оид халқаро ҳамда мамлакатимиз тажрибасидан келиб чиқиб, узлуксиз таълим тизимининг 18 та умумтаълим фанлари бўйича давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари янада такомиллаштирилиб, тажриба-синовдан ўтказилди.
Буларнинг барчаси мамлакатимизда ўғил-қизларга пухта билим бериш, улар қалби ва онгида эзгу ғояларни мустаҳкам қарор топтириш, навқирон авлод истиқболи йўлида кўрсатилаётган чексиз меҳр ва эътиборнинг амалдаги яна бир ёрқин намунасидир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ТабобатЎқувчиларга хос касаллик
Янги ўқув йили бошлангач болаларда ўқувчиларга хос касалликлар ҳам секин-аста ўз ривожланишини бошлаб юборади. Уларни бу касалликлардан омон сақлаш учун олдини олиш тадбирларини ка
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
СиёсатТиббий ислоҳотлар – амалда
Бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва кўламини янада ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларни сифатли дори-
