Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Суратларга кўчган самимият

24.02.2017
43 марта ўқилди
Суратларга кўчган самимият

Тошкент Фотосуратлар уйида моҳир рассом Солижон Маматқулов ижодига бағишланган "Икки инсон" деб номланган бадиий кўргазма ташкил этилди. 

Тадбирда халқимиз, айниқса, ёш авлод маънавиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар барча ижод аҳли, жумладан, мўйқалам соҳиблари зиммасига ҳам масъулиятли вазифалар юклаётгани таъкидланди.

С.Маматқулов асарлари бир қатор ижодий танловларда муваффақият қозониши билан бирга АҚШ, Болгария, Германия, Греция, Россия ва бошқа кўплаб мамлакатлардаги галереялар, шахсий тўпламларда сақланмоқда.

Кўргазмадан ўрин олган юздан ортиқ асарни кўздан кечириб, самимийлик, одамийлик, она заминга бўлган чексиз муҳаббат каби чин инсоний туйғулар рассом томонидан ғоят қадрланишини ҳис этиш мумкин. Кўнгилга яқин бу чизгиларда томошабин гўёки ўзини, кундалик ҳаётини кўргандек бўлади.  

–  Ҳар бир кўргазма ижодкор учун ўзига хос имтиҳондир, – дейди С.Маматқулов. – Ҳаётни қадрлаш, унинг неъматларидан завқланиш, тинч ва осойишта, фаровон, бахтиёр кунларимиз учун шукроналик туйғуси билан яшашга чорлаш масъулияти ижодкорни ҳамиша таъсирчан асарлар яратишга ундайди.    

Кўргазма экспозициясидан ўрин олган "Таниш кўчалар", "Икки инсон" туркумидаги суратлар, "Она алласи", "Куй", "Тўйга", "Оққушлар", "Ҳовлича" каби асарлар самимийлиги, ҳаётийлиги билан томошабинларда катта таассурот уйғотмоқда.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244