Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Сулоланинг муносиб давомчиси

11.02.2017
61 марта ўқилди
Сулоланинг муносиб давомчиси

Бундан бир неча йил аввал “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамиятига қарашли шифохонанинг жарроҳлик бўлимига бир бемор яқинимни олиб бордим.

Малакали шифокор Одил ака бизга Республика тери-таносил клиник касалхонасининг даволаш ишлари бўйича бош шифокор муовини Ойбек Ибрагимовнинг олдига боришни маслаҳат берди.

Шу аснода Ойбек ака билан учрашдик. Шифокор қабулига киргач, унинг ниҳоятда самимий, очиқкўнгил ва камтар инсон эканлигига амин бўлдим. Шундан кейин яқиним унинг тавсиялари билан дардига шифо топиб, кўрмагандай бўлиб кетди. Ушбу воқеа сабаб бўлди-ю, бу қўли енгил шифокор ҳақида мақола ёзишни ният қилдим.

Маълум бўлишича, Ойбек ака болалигидан бобоси Қудрат ота қўлида тарбия топган. У инсон салкам ярим аср ўрта мактабда ёшларга она тили ва адабиёти фанидан сабоқ берган. Қудрат отанинг етти нафар фарзанди бўлиб, уларнинг бари шифокорлик касбини танлаган. Қаҳрамонимизнинг отаси Жўра ака ҳам узоқ йиллар стоматология соҳасида самарали меҳнат қилиб, ҳозирда хусусий клиника раҳбари сифатида фаолият юритмоқда.

– Бобом фарзандларини келажакда етук шифокор бўлишларини жуда-жуда истаган эди, – дейди Ойбек Ибрагимов. – Фарзандлар отанинг орзуларини рўёбга чиқариб, барчаси ана шу соҳани танладилар. Отамга ҳавас қилиб, мен ҳам келажак тақдиримни шифокорлик касби билан боғладим. Бугун қабулимга шифо истагида келган беморларга қўлимдан келган ёрдамимни сира аямайман.

Ойбек Ибрагимов 1991 йил Тошкент Тиббиёт академияси (аввалги 1-Тошкент давлат тиббиёт институти)га ўқишга кирди. Бу қутлуғ даргоҳда малакали устозлар қўлида билим олиб, соҳанинг сир-асрорларини чуқур эгаллади. Етук шифокор бўлиш мақсадида ўз устида тинимсиз меҳнат қилди, ўқиб-изланди.

Ёш шифокор иш-фаолиятини бошлаган дастлабки йиллари россиялик олим А. Родионов билан ҳаммуаллифликда тери-таносил хасталикларига оид қўлланма ёзди. Кейинчалик устозлари Р. Кавкаев ва Л. Любон билан биргаликда тери-таносил хасталикларининг олдини олиш мавзуида олиб борган изланишлари ҳам китоб ҳолида чоп этилди. Бугун ушбу асарлар соҳада ёш шифокорлар учун муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда. Айни пайтда шифокор “Псориаз, қипиқланувчи темиратки касалликларини янги усулда даволаш” мавзуида докторлик диссертациясини ёқлашга тараддуд кўрмоқда.

– Шифокорлик касбини танлаган инсон хато қилишга сира ҳаққи йўқ, – дейди Ойбек ака. – Гап инсон ҳаёти ҳақида кетар экан, ўз вазифангга доимо масъулият билан ёндошишинг, ҳар қандай ҳолатда ҳам шифокорлик қасамига содиқ қолишинг зарур. Ўйлашимча, бу дунёда одамларга нафинг тегишидан-да ортиқроқ бахт йўқ.

Шифокордан волидаси ҳақида сўраганимизда “Онам юмшоқ табиат, саховатпеша инсонлар. Бирор маротаба бўлсин фарзандларга қаттиқ гапирганини эслай олмайман. Доимо бизга “Болаларим, илм олинглар. Илмли инсоннинг лафзи ҳам, ризқи ҳам бутун бўлади” дейдилар.

Ойбек аканинг сўзларини тинглаб, ундаги самимийлик, инсонпарварлик каби эзгу хислатлар онасидан ўтганлигига амин бўлдим. Катталаримизнинг сўз ҳам шифо, деган пандларининг айни ҳақиқат эканлигини мақоламиз қаҳрамони билан мулоқот жараёнида яна бир бор англаб етдим.

Теглар:#2017/6

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИВ инфекцияси нима?Тиббиёт олами

ОИВ инфекцияси нима?

ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс

01.11.2024967
Куз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?Тиббиёт олами

Куз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?

Куз – пишиқчилик мавсуми, ўзгаришлар фасли. Унинг табиатига монанд об-ҳаво ҳам тобора салқинлашиб бораверади. Шу боис шифокорлар мазкур фаслда саломатликка кўпроқ эътиборли бўлишни

21.09.2021353
Қулоқ пардасининг тешилиши тикланадими?Тиббиёт олами

Қулоқ пардасининг тешилиши тикланадими?

Қулоқ пардасининг тешилишида қон кетиши, эшитиш қобилияти пасайиши, бош айланиши, қулоқда кучли оғриқ пайдо бўлади. Ташхис отоскопик текширув орқали амалга оширилади. Инфекцияни да

11.02.2022345
СУЯК ВА АСАБ: боғлиқлик борми?Тиббиёт олами

СУЯК ВА АСАБ: боғлиқлик борми?

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Искандар ХЎЖАНОВ билан болалар травматологияси бў

26.01.2021339