Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Суд-ҳуқуқ соҳасини ёритишда билимингиз етарлими?

07.09.2017
43 марта ўқилди
Суд-ҳуқуқ соҳасини ёритишда билимингиз етарлими?

Пойтахтимизда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Журналистларнинг суд-ҳуқуқ соҳасини ёритиш ва журналист суриштирувини ўтказишга оид касбий малакаларини ошириш” мавзуида ўқув-семинар ташкил этилди.

Миллий матбуотда суд жараёнларини ёритиш талаб даражасидами? Журналистлар юридик атамалар ва соҳа билан боғлиқ бошқа тушунчаларни етарли даражада ўзлаштира олганми? Семинарда шу каби масалалар таҳлил этилди.

Таъкидланганидек, мустақил суд ҳокимияти ва эркин ОАВ жамиятни ижтимоий тараққиёт сари йўналтирувчи асосий кучлардан ҳисобланади. Шу сабабли судлар ва фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, ОАВ ўртасида ўзаро ҳамкорлик муносабатларининг изчил амалга оширилиши мазкур йўналишдаги ислоҳотларнинг самарадорлигига хизмат қилади.

Мамлакатимиздаги марказий ва ҳудудий нашрлар, теле ва радиоканаллар орқали ҳуқуқий мавзудаги кўрсатувлар, таҳлилий материаллар сифати кун сайин ортиб, суд-ҳуқуқ масалаларини ёритишга ихтисослашган журналистлар шакллана бошлади. Давлат ва хусусий телерадиокомпанияларда, шунингдек, босма ОАВда “Жиноят ва жазо”, “Суд залидан репортаж”, “Ҳимоя”, “Жараён” каби махсус рукнлар ташкил этилиб, суд жараёнларидан тайёрланган хабар, репортаж, очерк, мақола, журналист суриштируви ва интервьюлар бериб борилмоқда.

Семинар давомида судлардан ахборот олиш ва тарқатиш, суд жараёнларини ёритиш борасида журналистлар дуч келаётган долзарб масалалар муҳокама қилинди. Журналист юридик термин ва ибораларни, процессуал қонун меъёрларини нафақат тўғри қўллаши, ўзлаштириши, шу билан бирга ҳуқуқий маърифат тарғиботчиси сифатида мазкур тушунчаларни кенг жамоатчиликка тушунарли тарзда етказиши зарурлиги қайд этилди.

Ўзбекистон ва жаҳон матбуотида суд жараёнларини ёритиш муаммолари қиёсий таҳлил этилди. Ушбу масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилиб, иштирокчиларга тавсиялар берилди.

Нурилло Насриев,

ЎзА

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330