Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Стрессга ишлаб чиқариш жараёнида нималар сабаб бўлишини биласизми?

13.08.2020
152 марта ўқилди
Стрессга ишлаб чиқариш жараёнида нималар сабаб бўлишини биласизми?

- ходимнинг муайян иш вақтида топшириқни иш шароитидан келиб чиқиб белгиланадиган иш тезлигида бажариши кўп ҳолларда раҳбарият томонидан ижобий баҳоланмаслиги;

 - ходимнинг жисмоний ва интеллектуал имкониятлари ҳар доим хам унинг лавозимига қўйиладиган талаб даражасида бўлмайди. Бундай ҳоллар эса касбий сиқилиш ҳолатлари келиб чиқишига олиб келади;

- стресс ҳолатига иш бажарувчи ёки юқори раҳбарлардан кўра ўрта бўғин раҳбарлари кўпроқ учраши таъкид­ланган. Бунга сабаб, вертикал бўйсиниш тизими остида ишлаш, яъни юқори раҳбарият топшириқлари ва қўл остидаги ишловчилар томонидан ушбу топшириқларни бажариш имкониятлари мутаносиблигини топиш мушкуллигидир;

- мансаб бўйича кўтарилиш ва бу жараённи тезлатиш имконияти. Инсон ҳамиша юқорига интилишга ўрганган. Юқори лавозимни эгаллаш – молиявий таъминотнинг яхшиланиши ва кенг имкониятларга эга бўлишдир. Баъзи ходимлар учун эса – ўзлари учун «мен» дейиш имкониятини беради. Бундай имкониятларнинг йўқлиги жиддий стресс фактори ҳисобланади;

- раҳбарият ва касбдошлар билан ўзаро муносабатлар. Ҳар қандай ишлаб чиқариш жараёнлари, жуда кам ҳолларда силлиқ ва ўзаро манфаатли бўладиган меҳнат муносабатларини назарда тутади. Ушбу омил кўп ҳолларда стресс келтириб чиқарувчи асосий сабаб ҳисобланади;

-  меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори оширилмасдан иш юкламаларининг оширилиши, кўп ҳолларда стресс ҳолати ўз имкониятларини намойиш эта олмаслиги, касбий жараёнларни тушунмаслиги, меҳнат мажбуриятларини бажариш ечимларининг йўқлиги, раҳбар топшириқларининг ақл бовар қилмаслигидан келиб чиқади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.20241124
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726