
Наманганда “Стоматологиянинг долзарб муаммолари” мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика Стоматологлар ассоциацияси, Тошкент давлат стоматология институти ва Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизнинг нуфузли тиббиёт муассасалари, тиббиёт олий ўқув юртлари шифокор-олимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан стоматологлар иштирок этди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусан, вилоятлар, айниқса, чекка туман ва қишлоқлар аҳолисига юқори сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятини яратиш, аҳолини арзон ва сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
– Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 5 январь ва 7 февраль кунлари соғлиқни сақлаш тизими раҳбарлари билан ўтказган йиғилишида соҳа фаолиятини давр талаби даражасида тубдан яхшилашдек масъулиятли вазифаларни белгилаб берди, – дейди Ўзбекистон Стоматологлар ассоциацияси раиси Адҳам Ҳасанов. – Бу борада бугун стоматология соҳасида ҳам профилактика ва даволаш самарадорлигини ошириш билан боғлиқ илмий-амалий, ташкилий муаммолар йўқ эмас. Бугунги тадбир стоматология соҳасида эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммоларни таҳлил қилган ҳолда, олдимизда турган муҳим вазифаларни белгилаб олиш, соҳада олиб борилаётган илмий-амалий изланишлар самаралари ва уларни амалиётга жорий этиш масалалари юзасидан фикр алмашиш учун яхши имконият бўлди.
Анжуманда стоматология хизматини янада такомиллаштириш, тиш касалликларини барвақт аниқлаш ва самарали даволаш борасидаги изланишлар натижалари, тўпланган тажрибалар атрофлича муҳокама этилди. Жумладан, Тошкент давлат стоматология институти ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институти профессор-ўқитувчиларининг “Ўзбекистонда стоматология хизматининг муаммолари ва уларни бартараф этиш йўллари”, “Одонтоген яллиғланиш касалликларини ташхислаш ва даволаш муаммолари”, “Юқори лаб ва танглай кемтикликлари бўлган болаларни эрта комплекс даволаш тадбирлари”, “Жағларнинг нуқсони ва шакл бузилишини ташхислаш ва даволаш”, “Болаларда сут ва доимий тишлар кариеси: замонавий диагностика, профилактика ва даволаш усуллари” каби мавзулардаги илмий маърузалари барчада катта қизиқиш уйғотди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…
Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла
