Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Стол тенниси

05.05.2017
70 марта ўқилди
Стол тенниси

Ҳар қандай спорт тури инсоннинг руҳий ҳамда жисмоний саломатлигини мустаҳкамлайди. Қолаверса, баъзи спорт юкламалари ўзининг ҳаммабоплиги, камхаржлиги билан алоҳида ажралиб туради. Ана шундай спорт турларидан бири стол теннисидир.

Саида МАҲМУДОВА, терма жамоа бош мураббийи, “Дўстлик” ордени соҳиби:

– Стол тенниси анжомлари тўр, ракетка ва коптокчадан иборат. Ўйин моҳияти коптокчани ракетка ёрдамида тўрнинг у тарафидан бу тарафга ўтказишдан иборат. Бу ўйин билан проффесионал ёки уй шароитида ҳам шуғулланиш мумкин.

Олимпия ўйинлари дастурига киритилгани учун дунё миқёсида стол тенниси бўйича мунтазам мусобақалар ўтказилади. Қолаверса, юртимиздаги уч босқичли спорт ўйинлари дастурига ҳам ушбу спорт тури киритилган.

Бугун Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан барпо этилган спорт мактаблари ҳамда мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари стол тенниси жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган. Бундай юксак эътибор натижасида ушбу спорт тури бўйича терма жамоамиз аъзолари бугун минтақанинг кучли ўнталигида эътироф этилади.

Бу спорт турида ёш чегаралари мавжуд эмаслиги, жароҳат олиш эҳтимоли камлиги, унинг оммавийлигини таъминлайди. Ўйин жараёнида спортчи доимий ҳаракатда бўлиб, қўл оёқларнинг чаққонлиги ортади, тезкор фикр юритишга, эътиборли бўлишга одатланади. Қиш ойлари спорт залларида, ёзда эса очиқ ҳавода у билан машқ қилиш мумкин.

Шаҳло ҚУРБОНОВА, шифокор:

– Стол тенниси билан шуғулланиш жараёнида қўл-оёқ мушаклари бақувватлашади, юрак қон-томир тизими мустаҳкамланади. Мутахассислар кўриш қобилияти пасайган ҳамда қон босими кўтариладиган (гипертония билан касалланган) беморларга бу спорт тури билан машқ қилишни тавсия этишади. Инсон ўйин жараёнида турли нохуш ҳаёллардан чалғиб, ижобий ҳиссиётларга берилади. Стол тенниси билан оила даврасида, дам олиш масканларида шуғулланиш мумкин. Ёш болакайлардан тортиб, катта ёшли инсонлар ҳам жажжи коптокчани кузатиб, ракетка устаси даражасига етишлари мумкин.

Стол тенниси кам ҳаракатлиликни олдини олиб, ортиқча вазндан халос бўлишда ёрдам беради. Шунинг учун узоқ вақт ўтирган ёки компьютер олдида ишлайдиганларга бўш вақтларида (масалан, тушлик танаффуслари пайтида) стол тенниси билан шуғулланиш умумий жисмоний ҳолатларини яхшилашда ёрдам беради.

Теглар:#2017/18

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332
СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?Спорт

СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?

Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеа­ларга т

13.08.2020332