Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Сценарийлар танлови эълон қилинди

14.01.2017
49 марта ўқилди
Сценарийлар танлови эълон қилинди

Ўзбекиистон Ёзувчилар уюшмаси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги бадиий фильмлар сценарийлари

танловини эълон қилади.

Танловга тақдим этиладиган сценарийларда:

- замонавий ҳарбий билимларни пухта ўзлаштирган, ҳозирги давр глобал муаммоларини теран англаб, илғор тушунча ва дунёқарашга эга бўлган ёш аскар ва зобитлар образи;

- ватанпарварлик, бурчга садоқат, мардлик, жасурлик, шижоат каби инсоний тушунчалар;

- ўзининг ҳаётини она Ватан ҳимоясига бағишлаган ҳарбийларнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, ёшларга ибрат қилиб кўрсатса арзийдиган аскар ва зобитларнинг тўлақонли сиймоси;

- ёшларда ҳарбийликка ҳавас уйғотишга хизмат қиладиган ибратли воқеалар;

- мудофаа тизимида ҳарбийларга яратилаётган шарт-шароитлар;

- она Ватанни севиш, унинг сарҳадлари дахлсизлигини ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлиги ҳақидаги эзгу ғоялар кинематография талаблари асосида, юқори бадиий савияда акс эттирилган бўлиши лозим.

Танловда  кинодраматурглар, ёзувчи-шоирлар, ҳарбий-ватанпарварлик мавзусида қалам тебратаётган ижодкорлар билан бир қаторда сценарий ёзиш борасида етарлича тажрибага эга бўлган барча хоҳловчи ижодкорлар иштирок этишлари мумкин.

Танловга сценарийлар 2017 йилнинг 1 июнига қадар қабул қилинади.

Танловда ғолиблари қуйидагича тақдирланади:

- 1-ўрин соҳиби — энг кам иш ҳақининг 50 (эллик) баробари миқдоридаги пул мукофоти ва диплом;

- 2-ўрин соҳиби -  энг кам иш ҳақининг 40 (қирқ) баробари миқдоридаги пул мукофоти ва диплом;

- 3-ўрин соҳиби -  энг кам иш ҳақининг 30 (ўттиз) баробари миқдоридаги пул мукофоти ва диплом.

Бундан ташқари, ғолиб деб топилган сценарийлар асосида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгашининг қарорига кўра давлат буюртмасига биноан бадиий фильмлар ишлаб чиқаришга туширилади.

Танловга тақдим этиладиган сценарийлар белгиланган тартибда муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш идораси томонидан рўйхатга олинган бўлиб,  ўзбек тилида, икки нусхада, компьютер ёки машинкада А-4 форматда, 1,5 интервалда кўчирилган бўлиши ҳамда ҳажми 50 саҳифадан ошмаслиги керак.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244