"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси Навоий вилоят минтақавий филиали, вилоят Халқ таълими бошқармаси ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамкорлигида Навоий шаҳридаги 5-сонли "Наврўз" мактабгача таълим муассасасида "Кичкинтой – ширинтой" номли спорт мусобақаси ўтказилди.
Унда мусобақанинг туман ва шаҳар босқичида ғолиб бўлган мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари иштирок этишди.
Мусобақани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш ҳамда улар қалбида спортга бўлган меҳрни янада оширишдан иборатдир.
Мусобақа якунига кўра Қизилтепа туманидаги 13-сонли "Ғунча" мактабгача таълим муассасаси биринчи ўринни, Кармана туманидаги 6-сонли "Камалак" мактабгача таълим муассасаси иккинчи ҳамда Навбаҳор туманидаги 1-сонли "Олтин балиқча" ва Хатирчи туманидаги 5-сонли "Юлдузча" мактабгача таълим муассасалари учинчи ўринни қўлга киритди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортУй шароитида болаларнинг бўйи нормал ўсиши учун нима қилиш керак?
Фарзандингизнинг бўйи меъёрида бўлиши учун спорт машқларига эътибор қаратинг. Сакраш, турникда осилиш, волейбол, баскетбол спорт турларига жалб қилинг. Бола жисмоний фаоллик билан
Тиббий сабоқларБолалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат
Тиббий сабоқларБолаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?
Қандли диабет йилдан йилга яшариб бормоқда. Бу дардга чалинганлар орасида ёш болалар, ҳатто чақалоқлар ҳам борлиги хавотирли ҳолат. Мутахассисларнинг бу ташвишида асос бор. Чунки ҳ
Болалардаги тошмалар қандай хасталик белгиси?
Мана, куз ҳам ниҳояламоқда. Салқин кунлар бошланган. Демак, ҳозир мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган пайт. Шулардан бири – чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учра
