Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

СПОРТДА ТОБЛАНГАН ИҚТИДОР

06.03.2013
63 марта ўқилди
СПОРТДА ТОБЛАНГАН ИҚТИДОР

Мунтазам спорт билан шуғулланган инсоннинг нафақат соғлиги мустаҳкамланади, балки унда сабрлилик, метин ирода каби инсоний фазилатлар шаклланади.

Саккиз йилдан буён спортнинг эркин кураш тури билан мунтазам шуғулланиб келаётган халқаро турнир ғолиби Зокиржон Мансуров билан суҳбатлашганимда бунга яна бир бор амин бўлдим.

Зангиота тумани Келес шаҳрида яшовчи Қудратилла ака ҳамда Нигора опа тўнғич фарзандлари Зокиржон спортнинг эркин кураш турини танлаганда унга қаршилик қилишмади. Аксинча, хурсанд бўлиб, ўғлига танлаган йўлида дастак бўлишди.

Ундаги спортга бўлган қизиқиш ва шижоатни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида фаолият юритаётган мураббий, халқаро тоифадаги спорт устаси, “Дўстлик” ва “Шуҳрат” медали совриндори Нурлан Джаксаликов ўз вақтида пайқаб, уни тўғри йўналтира олди. Ота билдирган ишонч, устознинг берган ўгит ва сабоқлари бесамар кетмади. Зокиржон 2009-йил ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритди. Ёш спортчининг бу ғалабаси унга янада далда бўлиб, келажакда янги-янги марраларни забт этишга туртки бўлди.

Зокиржоннинг 2011-йилдаги Туркияда, 2012-йилда Озарбайжон ва Россияда, декабрь ойларида Қозоғистон Республикасида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги халқаро танловларда ғолибликни қўлга киритиши яқинларига бир олам завқ улашди.

– Ҳар бир соҳанинг ўз қийинчиликлари бўлгани каби, спортнинг ҳам ўзига яраша мураккабликлари бор. Аммо, мусобақаларда иштирок этиб, ғалабани қўлга киритганим шарафига давтлатимиз байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз янграганда барча қийинчиликлар унутилиб, қалбимда англаб бўлмас, ҳислар туғён уради, дейди З.Мансуров.

Зокиржон тақдирини спорт билан боғлагандан бошлаб, феъл-атворида анча қатъиятлилик, босиқлик ўз устида тинимсиз ишлаши, қўлга киритган натижаларини янада яхшилашга интилиш каби фазилатларнинг намоён бўлиши бу спортнинг мўжизавий кучидан далолат.

Айни пайтда Зокиржон Мансуров Олимпия заҳиралари коллежида таҳсил олиш билан бирга шу йили апрель ойларида Озарбайжон давлатида, май ойида эса Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига, август ойида Болгария мамлакатида ўтказиладиган жаҳон биринчилигига тайёргалик кўрмоқда. Биз бу ёш спортчимизга орзуларинг ушалаверсин, дея эзгу ният билдирамиз.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332
СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?Спорт

СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?

Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеа­ларга т

13.08.2020332