Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Спортчиларимизнинг янги рекордлари

27.02.2014
62 марта ўқилди
Спортчиларимизнинг янги рекордлари

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида давом этаётган паралимпиячилар ўртасидаги енгил атлетика бўйича Гран-при турнирида спортчиларимиз яна Осиё рекордини янгилади.

Нуфузли мусобақанинг эркаклар ўртасидаги 1500 метр масофага югуриш баҳсида ҳамюртимиз Фахриддин Ҳамроев 4 дақиқа-ю 03,94 сония натижа билан Осиёнинг янги рекордини ўрнатган эди. 800 метрга югуриш мусобақасида иштирок этган истеъдодли спортчимиз маррага 1 дақиқа-ю 53,20 сонияда етиб келиб, биринчи ўринни эгаллади ва қитъа рекордини янгилади. Шунингдек, спортчимиз Убайдулла Имомқулов 1500 метр масофага югуришда 4 дақиқа-ю 37,37 сония натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Узунликка сакраш мусобақасида Фарруҳ Мирзақулов 6,36 метрга сакраб, кумуш медалга муносиб топилди.

Осиёнинг яна бир рекорди Ёқутхон Холбекова томонидан ўрнатилди. Ҳамюртимиз мусобақанинг хотин-қизлар ўртасидаги 800 метрга югуриш баҳсида 2 дақиқа-ю 22,62 сония натижа кўрсатиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Теглар:#2014/9

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332
СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?Спорт

СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?

Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеа­ларга т

13.08.2020332