
Спортчиларимиз тантанали кутиб олинди Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида енгил атлетика бўйича паралимпиячилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз спортчилари 3 олтин ва 4 кумуш медални қўлга киритгани ҳақида аввал хабар берган эдик.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 26 июль куни ушбу нуфузли мусобақа ғолиб ва совриндорларини кутиб олиш маросими бўлди. Шу муносабат билан бу ерга Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси ва жамоатчилик вакиллари, спортчиларнинг оила аъзолари ва яқинлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари йиғилди.
Мамлакатимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор жараёнида жисмоний имконияти чекланган ёшларнинг ҳам спорт билан мунтазам шуғулланиши, ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этиши учун барча зарур имконият ва шароитлар яратилмоқда. Бунинг самарасида паралимпиячиларимиз спорт оламининг энг нуфузли мусобақалари Паралимпия ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатлари, халқаро турнирларда катта ғалабаларга эришмоқда. 2016 йили спортчиларимиз Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган XV Паралимпия ўйинларида 8 олтин, 6 кумуш ва 17 бронза, жами 31 медалга сазовор бўлган эди.
Паралимпиячиларнинг Лондонда енгил атлетика бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриши ва унда муносиб иштирок этишида давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 9 мартдаги Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлашга оид қарори муҳим дастуриламал бўлди.
Тажрибали атлетимиз Ҳусниддин Норбеков диск отиш баҳсларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди, ядро улоқтириш баҳсларида кумуш медалга сазовор бўлди.
– Нуфузли мусобақада ғалаба қозонганимдан хурсандман, – дейди Ҳ.Норбеков. – Жаҳон чемпионатида қўлга киритган юқори натижаларимиз мамлакатимизда биз, ёшларга қаратилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликнинг самарасидир. Биз ҳар қадамда, ҳар қандай мусобақада ана шу меҳр ва ғамхўрликни чуқур ҳис қиламиз. Бу бизга катта куч-ғайрат бағишлайди.
Чемпионатнинг узунликка сакраш баҳсларида Дониёр Солиев 7,18 метр натижа билан Осиё рекордини янгилаб, ғолибликни қўлга киритди.
Эркаклар ўртасидаги найза улоқтириш баҳсларида иштирок этган Александр Свечников 71,01 метр натижа билан олтин медалга сазовор бўлиб, жаҳон рекордини янгилади. Хотин-қизлар ўртасидаги баҳсларда Нозима Қаюмова кумуш медаль билан тақдирланди.
Хотин-қизлар ўртасидаги ядро улоқтириш баҳсларида қатнашган яна бир атлетимиз София Бурҳонова 14,76 метр натижа билан иккинчи ўринни эгаллади. У диск отиш баҳсларида ҳам ўз маҳоратини намойиш этиб, кумуш медални қўлга киритди.
Байрам Айтмуродов,
ЎзА
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
