Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчилари иккита бронза медални қўлга киритишди.
Дзюдо бўйича ўтказилган дастлабки кунги беллашувларда Диёрбек Ўрозбоев Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига илк медални келтирди. Вазни 60 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида қатнашган иқтидорли дзюдочимиз австралиялик Жошуа Катц, швейцариялик Людовик Чаммартин, бразилиялик Фелипе Китадаи ва грузиялик Амиран Папинашвилини енгиб, бронза медалга сазовор бўлди.
Вазни 66 килограммгача бўлган полвонлар беллашувида дзюдо бўйича икки карра жаҳон чемпиони, Пекин ва Лондон Олимпиадалари совриндори Ришод Собиров ҳам делегациямиз ҳисобига навбатдаги бронза медални қўшиб қўйди. У кескин ва муросасиз баҳсларда беларуслик Дмитрий Шершан, арубалик Жейм Мата, Доминикан Республикасидан Уандер Матео ва словениялик Адриан Гомбоцни мағлубиятга учратди.
XXXI ёзги Олимпия ўйинларида қатнашаётган боксчиларимиз ҳам нуфузли мусобақани ғалаба билан бошлади.
Тажрибали боксчимиз Хуршид Тожибоев вазни 60 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги дастлабки жангини қатарлик Ҳакан Эрескерга қарши ўтказиб, рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Иккинчи жангда эса чарм қўлқоп устаси Буюк Британия вакили Жозеф Кординани мағлубиятга учратиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Вазни 69 килограммгача бўлган боксчилар баҳсида қатнашаётган Шаҳрам Ғиёсов ҳам ўзининг дастлабки ғалабасини нишонлади. У испаниялик Йоуба Ндьяе Сиссокони енгди. Энди Шаҳрам навбатдаги жангини литвалик Эймантас Станионисга қарши ўтказади. Шунингдек, вазни 91 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида Рустам Тўлаганов ҳамда 49 килограммда Ҳасанбой Дўстматовлар ҳам илк босқичдан муваффақиятли ўтди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортСТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?
Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеаларга т
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
