
Бир неча кунлардан сўнг барчамиз ойнаи жаҳон орқали ХХХИ ёзги Олимпия ўйинларини кузатиб борамиз. Ушбу нуфузли мусобақада юртимиз фарзандлари она Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб, байроғимизни баландга кўтаришади.
Улар билан нафақат оила аъзолари, балки бутун ўзбек халқи фахрланади. Спортчиларимиз барча юртдошларимизнинг кўнглига қувонч улашади.
Куни кеча Ўзбекистон спорт делегацияси ХХХИ ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрига “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг махсус самолётида жўнаб кетди.
Мамлакатимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор профессионал спортчиларни тарбиялашда муҳим омил бўлаётир. Бунинг самарасида спортчиларимиз нуфузли мусобақалар – Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида юқори натижаларга эришаётир. Давлатимиз раҳбарининг 2013-йил 25-февральдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2016–йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган ХХХИ ёзги Олимпия ва ХВ Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, спортчиларимиз мазкур нуфузли мусобақага пухта тайёргарлик кўрди.
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтадиган бу галги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчилари академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноеда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, сузиш, таеквондо (WТФ), теннис, трамполин, ўқ отиш, эркин ва юнон-рум кураши каби қатор спорт турлари бўйича баҳслашади.
– Президентимиз халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида мени бағрига босиб, Олимпия ўйинларида чемпион бўлишимга ишонч билдирди. Бундай юксак ишонч менга далда бўлади, – дейди бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндори Баҳодир Жалолов. – Олимпия ўйинларида Ўзбекистон байроғини баланд кўтариш менга топширилганидан фахрланаман. Бетакрор юртимизда спортчиларга кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликка жавобан Олимпия ўйинларида юксак натижаларга эришиш учун барча куч ва салоҳиятимизни ишга соламиз.
Шуни таъкидлаш жоизки, 2012-йили бўлиб ўтган Лондондаги мусобақаларда 63 нафар спортчимиз иштирок этган бўлса, бу йилги ўйинларда 100 нафарга яқин спортчимиз қатнашиши кейинги тўрт йил ичида профессионал спортимиз шиддат билан ўсганини яққол кўрсатади.
Президентимизнинг 2016-йил 12-июльдаги Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган ХХХИ ёзги Олимпия ва ХВ Паралимпия ўйинларига тайёргарлиги ва иштироки тўғрисидаги қарори олимпиячиларимизнинг тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида муносиб қатнашишини таъминлашга хизмат қилади.
Бу йилги ХХХИ ёзги Олимпия ўйинлари Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида ташкил этилаётгани ҳам ўзига хос маъно-мазмунга эга. Зеро, истиқлолимиз туфайли истеъдоду салоҳиятда ҳеч кимдан кам бўлмаган ва ҳеч қачон кам бўлмайдиган, жаҳон майдонларида Ўзбекистон байроғини баланд кўтариб, юксак ғалабаларни тантана қиладиган спортчилар етишиб чиқаётганидан фахрланамиз.
– Биз не-не улуғ алломаларга бешик бўлган буюк юрт фарзандлари эканимиздан фахрланамиз, боболаримизга муносиб ворис бўлишни бурчимиз, деб биламиз, – дейди таеквондо (WТФ) бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нигора Турсунқулова. – Мақсадимиз Рио-де-Жанейро шаҳрида бўладиган ХХХИ ёзги Олимпиадада Ўзбекистон спортчилари истеъдоду салоҳиятда, тажриба ва маҳоратда ҳеч кимдан кам эмаслигини ва ҳеч қачон кам бўлмаслигини яна бир бор исботлашдир.
Спортчиларимиз бу йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган шиорни қалбига жо қилиб, бўлажак беллашувларда юксак натижаларни қўлга киритишга ва энг улуғ, энг азиз байрамимизга муносиб туҳфа билан қайтишга аҳд қилган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортСТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?
Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеаларга т
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
