Юртимизда барча соҳада ёшларга яратилаётган имкониятлар бугун ўз самарасини бермоқда. Айниқса, спортнинг турли йўналишларида ёшларимизнинг қўлга киритаётган ютуқлари таҳсинга сазовор. Қаратилаётган эътибор самараси ўлароқ йилдан йилга чемпионларимиз сони ҳам ортиб бормоқда.
Спортнинг биз учун анчайин янги тури ҳисобланган чим устида ҳоккей спорти билан шуғулланиб қатор ютуқларни қўлга киритган Марғуба Раббимова ана шундай чемпион ёшларимиздан биридир. У 1994-йили Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги “Темирак” қишлоғида туғилган. Тумандаги 19-умумтаълим мактабида таҳсил олган. Марғуба ўқишни Самарқанд Олимпиа захиралари спорт коллежининг “Чим устида ҳоккей” йўналиши бўйича давом эттирди. Мазкур муассаса унинг иқтидори рўёбга чиқишида воситачи бўлди. Коллеж қизларидан иборат “Ситора” жамоасида ярим ҳимоячи сифатида қабул қилинди. Марғуба Раббимова жамоадошлари билан кетма кет ютуқларни қўлга кирита бошлади.
– Муваффақиятларга эришишимда, энг аввало, оила аъзоларим ва устозларимнинг, қолаверса жамоадошларимнинг ўрни катта, – дейди Марғуба. – Улар ҳар галги мусобақа олдидан руҳиятимни кўтаришга ҳамда ғалаба қозонишимизга ишонч билдиришади. Спортчи учун муҳими ҳам шу. Мен эса уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламан. Ҳар бир ота-она учун фарзандининг эришган ютуқларидан ва у ҳақидаги мақтов сўзларини эшитишдан ортиқ бахт бўлмаса керак. 2011-йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан чим устида ҳоккей бўйича аёллар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида жамоамиз биринчи ўринни қўлга киритди ва жамоадошларим қатори И даражали диплом билан тақдирландим. 2012-йилда эса Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги чемпионатда ҳам жамоамиз тенгсиз эканини намойиш этиб, И даражали диплом билан тақдирландик. Бу ғалаба менга имкониятлар эшигини очиб берди. Самарқанд давлат университети “Жисмоний маданият” факултетига имтиёз асосида ўқишга қабул қилиндим. Шунингдек, жорий йилда Бухоро шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон кубогида ИИ ўринни қўлга киритдик.
Марғуба ўз устида ишлашдан сира тўхтагани йўқ. Ҳозир Таиланд ва Малайзия давлатларида бўладиган Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Чим устида ҳоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Марғуба Раббимовага келгуси ишларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортМарафон: халқаро мусобақа якунига етди
V Тошкент халқаро марафони ўз якунига етди. Мусобақада 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун курашди. Унда минглаб спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон
СпортБАДМИНТОН МУСОБАҚАЛАРИ ҚИЗҒИН ПАЛЛАДА
Шу кунларда Тошкент шаҳрида бадминтон бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги учун спорт мусобоқалари бўлиб ўтмоқда. Унда барча вилоятлардан 85 нафар спортчи қатнашяпт
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
