Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Спортчи қизларга байрам совғаси

04.03.2017
49 марта ўқилди
Спортчи  қизларга  байрам  совғаси

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Самарқанд вилоятидаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг спорт билан мунтазам шуғулланаётган ўқувчи-қизларига спорт кийимлари тантанали топширилмоқда.

Оқдарё туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган шундай тадбирда мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш борасида кенг кўлами ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Биринчи Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан юртимизда муҳташам спорт иншоотлари бунёд этилиб, замонавий жиҳозланмоқда. Умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабалари ўртасида уч босқичли спорт мусобақалари ўтказиш изчил йўлга қўйилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 15 февралдаги “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва унинг ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган қарорлар бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга қаратилган.

– Бу йил байрам арафасида туманимиз бўйича 600 га яқин спортчи қизларга маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган спорт кийимлари тарқатилди, – дейди Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Оқдарё тумани вакили Ёрқинбек Холбоев. – Бундай юксак эътибор спортчи қизлар ва ота-оналарнинг спортга  қизиқишини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Бежирим спорт кийимлари билан тақдирланган спортчи қизлар ўз қувонч ва миннатдорлигини кўргазмали чиқишлари ва бадиий дастурлар орқали намоён этди.

Тадбирда тумандан етишиб чиққан мамлакат ва халқаро мусобақалар ғолиблари, чемпионлар спортдаги муваффақиятлари ҳақида гапириб берди.

Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Самарқанд вилояти филиали маълумотига кўра, Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида 17 минг 300 нафар қизга миллий қадриятларимиз ва замонавий мода йўналишларига мос спорт либослари совға қилинади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244