БОКС. Таиланднинг Бангкок шаҳрида давом этаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ярим финалига чиққан боксчиларимиз сони олти нафарга етди.
Вазни 52 килограмм боксчилар мусобақасида иштирок этаётган Абдулҳай Шораҳматов чемпионатдаги иккинчи жангида таиландлик Критипак Дуангнутни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.
60 килограмм вазн тоифасида рингга чиқаётган Фазлиддин Мелибоевнинг маҳорати мухлису мутахассислар томонидан алоҳида эътироф этилмоқда. Мустаҳкам ҳимоя ва кучли техникага эга боксчимиз жангларни муддатидан олдин якунламоқда. Биринчи жангда непаллик Саураб Ламани нокаутга учратган ҳамюртимиз чорак финал учрашувида индонезиялик Рикки Винардани ҳам аниқ зарба билан рингга қулатди.
75 килограмм вазн тоифасида иккинчи жангини ўтказган ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони Козимбек Мардонов қозоғистонлик Бекжан Бакировни очколар ҳисобида енгди. Маҳмуд Ғоипов 64 килограмм вазн тоифасидаги баҳсда Хитой Тайпейи вакили Хун Минг Чуандан устун келди.
Терма жамоамиз аъзоларидан Азизбек Шукуров ва Бектемир Мелиқўзиев ҳам ярим финал жангларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.
* * *
САМБО. Қозоғистонда самбо бўйича ўтказилган жаҳон кубоги босқичида дунёнинг йигирмага яқин давлатидан 350 нафар спортчи ғолиблик учун куч синашди.
Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган Сарбон Эрназаров 68 килограмм вазн тоифасидаги беллашувларда бронза медалини қўлга киритди. Жанговар самбо бўйича баҳсларда қатнашган жаҳон чемпиони Истам Қудратов ҳам оғирлиги 74 килограмм самбочилар ўртасида учинчи ўринни эгаллади.
* * *
ДЗЮ-ДО. Россияда дзю-до бўйича Осиё ва Европанинг энг кучли полвонлари ўртасида жамоавий мусобақа бўлиб ўтди. Осиё терма жамоаси сафида гиламга чиққан “Универсиада – 2013” мусобақаси ғолиби Яҳё Имомов жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори ва Европа чемпиони Автандил Цкртишвили (Грузия) устидан зафар қучиб, Осиё терма жамоаси ҳисобига бир очко келтирди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортОЛИЙ ТАЪЛИМДА СПОРТ СОҲАСИДА ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИ
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига янги йўналишлар бўйича ҳам абитурентлар қабул қилиниши масаласида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ўқи
СпортБодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати
Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
