Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Спорт танни тоблайди

17.07.2014
39 марта ўқилди
Спорт танни тоблайди

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек номидаги маданият ва истироҳат боғида марафон бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда БМТнинг Аҳолишунослик бўйича жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилиб, унда аёллар, маҳаллалардаги “Ораста ёшлар” ахборот-маслаҳат гуруҳлари вакиллари, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари иштирок этишди.

Маълумки, мамлакатимизда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, айниқса, спортни аёллар орасида кенг тарғиб этиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ташкил этилган мазкур тадбир ҳам ана шундай хайрли ишнинг узвий давомидир.

Марафонда спорт байрами иштирокчилари бир километрлик масофага югуриш бўйича ўзаро беллашдилар. Шунингдек, аксия доирасида ташкил этилган шашка мусобақаси, “Ёз ўтади соз” мавзусидаги расмлар танлови болажонларнинг иқтидорини рўёбга чиқаришга хизмат қилди. Айниқса, маҳаллалардаги аёллар спорт жамоалари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, спорт мажмуаларининг гимнастикачи қизлари иштирокидаги дастур намойиши ҳам байрамга кўтаринкилик улашди.

Теглар:#2014/29

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
ОЛИЙ ТАЪЛИМДА СПОРТ СОҲАСИДА ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИСпорт

ОЛИЙ ТАЪЛИМДА СПОРТ СОҲАСИДА ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИ

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига янги йўналишлар бўйича ҳам абитурентлар қабул қилиниши масаласида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ўқи

29.06.2021197
Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатиСпорт

Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати

Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор

05.10.2021165
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332