Куни кеча пойтахтимизнинг Миробод туманидаги 44-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Соғлом қизлар – соғлом келажак пойдевори” шиори остида спорт фестивали ўтказилди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Миробод туман ҳокимлиги ва Миробод туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган фестивални ўтказишдан мақсад “Соғлом бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, жумладан, маҳаллаларда истиқомат қилаётган ва таълим муассасаларида таҳсил олаётган қизларни спортга янада кенг жалб этиш, уларнинг соғлом ўсиб улғайишида спортнинг аҳамияти, ўрнини ошириш, шунингдек, спорт иншоотларида оилавий спорт билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароитларни яратишдан иборатдир.
Тумандаги спорт мактабларида шуғулланаётган қизлардан 6 нафари спорт гимнастикаси, 2 нафари спорт акробатикаси бўйича халқаро мусобақалар совриндорлари эканлиги бу борада олиб борилаётган ишлар самарасидир.
Мазкур фестивалда Миробод туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида шуғулланувчи қизлар иштирокида “Биз билан бўлинг” шиори остида маҳорат машқлари ҳам намойиш этилди. Айниқса, тумандаги умумтаълим мактаб ўқувчилари томонидан ташкиллаштирилган “Келажагинг ўз қўлингда” номли театрлаштирилган мусиқий дастур кечанинг янада қизиқарли ўтишига хизмат қилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
Саломатлик«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?
2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фа
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
СпортТонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кам ҳаракатлик оқибатида ҳар йили дунё бўйича 5 миллион киши ҳаётдан кўз юмади. Ана шу рақамларнинг ўзиёқ соғлом турмуш тарзи нақа
