
Ўзбекистон – истеъдодлар макони. Ёшларга мамлакат миқёсида қаратилаётган эътибор эса ана шундай истеъдодларнинг кашф этилишига туртки бўлмоқда. Юртимизда спортга, айниқса, болалар спортига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Спортчи ёшларимиз эса ана шундай ғамхўрликка ўзларининг тиришқоқ ва меҳнацеварликлари билан жавоб қайтаришмоқда. Спортнинг қайси йўналишини олиб қараманг унда фахрланишга арзигулик ёш чемпонларимиз талайгина топилади. Улар нафақат спортда, балки ўқишда ҳам тенгдошларига ўрнак бўлиб келишмоқда.
Зиёбек ёшлигидан спортга меҳр қўйди. Айниқса, телевизор орқали шарқ яккакурашларига асосланган филм ёки кўрсатувларни мароқ билан томоша қиларди. Ундаги бу қизиқишни кўрган отаси Ҳусниддин Бекиев 10 ёшли ўғлини Азамат Карим спорт соғломлаштириш марказига олиб борди. Шу кундан бошлаб Зиёбек спортнинг шотокан карате-до тури билан шуғуллана бошлади. У ерда таниқли мураббий ВИИ дан қора белбоғ соҳиби Хўжамқул Хўжақулов унга каратенинг сир-асрорларини ўргата бошлади. Зиёбекдаги интилиш ва меҳнацеварлик ўз самарасини бера бошлади.
Тез орада клуб миқёсида ўтказилган мусобақада иккинчи ўринни қўлга киритиб, меҳнатлари бежиз кетмаётганини устозларига кўрсатди.
Ўтган йили, айниқса, ёш спортчимиз учун омадли келди. Азамат Карим спорт соғломлаштириш мажмуаси миқёсида ўтказилган мусобақада 10 – 13 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида шотокан карате-донинг кумите ва ката йўналишларида 2-ўринни эгаллади.
Жорий йилда Азамат Карим спорт соғломлаштириш маркази томонидан 1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган мусобақада кумите ва ката йўналишларида яна бир бора ўзини намоён этиб, олтин медал билан тақдирланди.
Бундан ташқари Зиёбек ўндан ортиқ диплом ва медаллар соҳиби. У ҳозирги кунда пойтахтимиздаги 226-мактабда таҳсил олади. Спорт ва ўқишни бир хил олиб бораётган йигитчанинг ўқишлари ҳам тенгдошларига ўрнак бўлгулик. Зеро у, мактабда ҳам энг илғор ўқувчилардан ҳисобланади. Шу боис рус тили бўйича мактаб миқёсида “Энг аълочи ўқувчи” номинациясида фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Зиёбек биргина мактабдаги дарслар билан чегараланиб қолмайди. Бўш вақтларида турли тўгаракларга қатнашади. Инглиз тили ва расм чизиш унинг энг ёқтирган машғулотларидир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортОЛИЙ ТАЪЛИМДА СПОРТ СОҲАСИДА ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИ
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига янги йўналишлар бўйича ҳам абитурентлар қабул қилиниши масаласида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ўқи
СпортБодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати
Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
