Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

СПОРТ – МЭНИНГ ҲАЁТИМ

05.02.2013
130 марта ўқилди
СПОРТ – МЭНИНГ ҲАЁТИМ

Тоғларни талқон қилган алп йигитлар, курашларда ўз маҳоратини кўрсатган Барчинойдек қизлар ҳақидаги эртакларни, ривоятларни тинглаб шу қаҳрамонларга ҳавас қиламиз. Жисмоний қобилиятини ошираётган баҳодир йигитларимиз ғалаба чўққилари сари интилаётган бўлсалар, бу борада қизларимиз ҳам улардан асло қолишмаяпти. Хусусан, 12 ёшида спортнинг карате тури билан шуғулланишни бошлаган Муниса Санақулова ана шундай ёшлармиздан бири ҳисобланади. Тиниб-тинчимас, изланувчан Муниса билан бўлган суҳбатимиз унинг спортга бўлган қизиқиши хусусида бўлди.

– Муниса, спорт билан шуғулланишингизга нима сабаб бўлган?

– Болалигимда спортнинг гимнастика турига қизиқардим. Карате билан шуғулланишим эса тасодиф деб ўйлайман. Оилада уч нафар қиз ва бир ўғил фарзандмиз. Аммо спортнинг шу турига қизиқиб қолиб, у билан астойдил шуғуллана бошладим. Қилган ҳаракталарим зое кетмади. Аста-секин муваффақиятларга эриша бошладим.

– Муваффақиятларингиз ҳақида ҳам гапириб берсангиз?

– Спортнинг карате йўналиши бўйича уч карра Ўзбекистон чемпиони, Осиё биринчиликларида 2 карра бронза медалини қўлга киритдим. Кўплаб халқаро ва республика турнирларида ғолиб чиқдим. Аммо 2010 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси бўлганим қўлга киритган ютуқларимнинг энг қадрлиси бўлди.

–Сизнинг карате билан шуғулланишингизга ота-онангиз қаршилик кўрсатишганми?

– Оиламизда қизлардан спортчилар чиқмаган. Бироқ, ота-онамнинг ўзлари спорт билан шуғулланишимга имконият яратиб беришган. Айниқса, онамнинг масъулиятли дамларда мени қўллаб, “Муниса, сенинг қўлингдан келади, сенга ишонамиз”, дейишлари нафақат спорт, балки бошқа соҳаларда ҳам ютуқларга эришишимга сабаб бўлмоқда.

– Каратеда ғалабага эришишнинг муҳим омили нима, деб ўйлайсиз?

– Нафақат каратеда, балки спортнинг барча турида ҳам ақл билан ҳаракат қилиш ғалаба пойдеворидир. Сиз рақибингиз билан курашаётганингизда жисмонан кучли бўлган тақдирингизда ҳам, тактик ҳаракат қилмасангиз, заиф рақибдан ҳам енгилишингиз мумкин. Мусобақа жараёнида дастлаб рақибимни диққат билан ўрганаман. Унинг чаққонлиги, ўзини тутиши, қўл ва оёқларининг қандай ҳаракатланаётганини хушёрлик билан кузатаман. Рақибингни яхши билмай туриб ғалабага эришалмайсан.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
ОЛИЙ ТАЪЛИМДА СПОРТ СОҲАСИДА ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИСпорт

ОЛИЙ ТАЪЛИМДА СПОРТ СОҲАСИДА ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИ

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига янги йўналишлар бўйича ҳам абитурентлар қабул қилиниши масаласида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ўқи

29.06.2021197
Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатиСпорт

Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати

Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор

05.10.2021165
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332