Пойтахтимизда ўн саккиз ёшгача бўлган спортчи қизлар ўртасида анъанавий "Тўмарис маликаси – 2013" кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази томонидан Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган танловда яккакураш спорт турлари бўйича катта ютуқларга эришиб келаётган спортчи қизлар ўз маҳоратини намойиш этди.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида хотин-қизлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга доимий эътибор қаратилмоқда. Бу борада Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази томонидан ҳам муайян ишлар амалга оширилаётир. Анъанавий "Тўмарис маликаси" ва "Шарқ яккакурашлари маликаси" кўрик-танловлари спортчи қизларнинг ўзига хос қирраларини, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилмоқда.
Шотокан-каратэ бўйича уч карра Ўзбекистон чемпиони Ҳилола Бадалова Гран-при соҳибаси бўлди. Анъанавий ушу устаси Карина Тошхонова биринчи ўринга лойиқ топилди. Шунингдек, каратэчилар – Дилафрўз Жўрабоева, Дилдора Турсунова, дзюдочилар – Комила Ҳидоятова ва Маҳлиё Маннонова, пенчак-силат устаси Хонзодабегим Аъзамова, таэквондочи Рамиля Вильданова ва ўзбек жанг санъати устаси Гўзал Пейсенова турли номинациялар бўйича ғолиб чиқди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортОЛИЙ ТАЪЛИМДА СПОРТ СОҲАСИДА ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИ
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига янги йўналишлар бўйича ҳам абитурентлар қабул қилиниши масаласида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ўқи
СпортБодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати
Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
