Ангрен туманидаги "Облиқ" маҳалла фуқаролар йиғинидагилар шу ерда истиқомат қилувчи Фахриддин ака ва Марҳабо опа Ҳайдаровалар оиласини ҳурмат билан тилга олади. Боиси, уларнинг хонадонида спортга эътибор юқори. Ушбу саъй-ҳаракатлар маҳсули ўлароқ, спорт оиланинг кенжа қизи Дурдонанинг ҳаёти мазмунига айланган.
Мазкур маҳалла ҳудудида жойлашган 29 - умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Дурдона Ҳайдарова 12 ёшидан спортнинг таэквондо ИТФ, "Ўзбек жанг санъати" турлари билан шуғулланиб келмоқда. У қисқа вақт ичида кўплаб ютуқларни қўлга киритди. Дурдона "Ўзбек жанг санъати" бўйича ёшлар ўртасида ўтказилиб келинаётган Ўзбекистон чемпионатларида муваффақиятли иштирок этиб, ўз маҳорат ва истеъдодини намойиш этмоқда.
– Спортга қизиқишимга дадам туртки берган бўлса, ютуқларга эришишимда устозим Қаҳрамон Сатторовнинг хизматлари беқиёс. Зеро, устозимдан ўрганган сабоқларим мусобақаларда менга доим қўл келмоқда, – дейди Дурдона Ҳайдарова. – Биз ёшларга яратилаётган имкониятлар эртанги кунга, ўзимизга бўлган ишончимизни янада мустаҳкамлаб, янгидан-янги марраларни забт этишимизга замин ҳозирлайди.
Дурдона эзгу мақсадларининг ушалишига ишонади. Зеро, юртимизда бунинг учун етарли шароитлар яратилган. У фақат ҳаракат ва тинимсиз меҳнат орқалигина орзуларга етишиш мумкинлигини яхши англайди. Шунинг учун ҳам дарс ва спорт машғулотларида устозларидан тинмай ўрганади, билмаганларини сўрашдан тортинмайди. Д.Ҳайдаровадаги иштиёқ ва тиришқоқлик тенгдошларига ибрат бўлиши, шубҳасиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортОЛИЙ ТАЪЛИМДА СПОРТ СОҲАСИДА ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИ
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига янги йўналишлар бўйича ҳам абитурентлар қабул қилиниши масаласида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ўқи
СпортБодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати
Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
