Коллежимизда ёшларни жисмонан соғлом, маънан баркамол қилиб тарбиялаш мақсадида спорт ва соғломлаштириш ишларига катта эътибор берилмоқда. Теннис, югуриш, баскетбол, волейбол, футбол каби спорт майдончаларида ўқувчиларнинг шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Коллежимиз ўқувчилари “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг туман, шаҳар, республика босқичларида муваффақиятли қатнашиб фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда. Жумладан, “Баркамол авлод” ўйинлари бошлангандан буён коллеж ўқувчилари катта ютуқларга эришиб келмоқда. Хусусан, 2011-йилги “Баркамол авлод” спорт ўйинларининг туман биринчилигида қўл тўпи, теннис ҳамда бадиий гимнастика турларидан 2-ўринни эгаллаган. Волейбол бўйича қизлар жамоаси 1-ўринни эгаллади. Коллежнинг “Ҳамширалик иши” бўлими 15-гуруҳ ўқувчиси Валерия Шарипова жамоа сардори сифатида қатнашиб, олтин медал билан тақдирланди. 2010-йилда “Ҳамширалик иши” бўлими 104-гуруҳ ўқувчиси Сабина Ниёзова карате-до спорт тури бўйича республика чемпиони бўлди ва 1-даражали диплом ҳамда олтин медал билан тақдирланди. 2011-йилда “Фармация” бўлими 106-гуруҳ ўқувчиси Шерзод Раҳматов армрестлинг спорт тури бўйича республика босқичида фахрли 2-ўринни эгаллади. 2011-йилда Камрон Тохтаматов таеквандо бўйича Ўзбекистон чемпионатида 1-ўринни эгаллади.
Уларнинг сафида дўстим регби бўйича республика федерацияси аъзоси Улуғбек Алиев ҳам бор. У қатнашаётган сараланган жамоа Осиё чемпионатида қатнашишга эришди.
Мен эса таеквандо бўйича Республика Федерацияси аъзосиман. Спортнинг ушбу тури билан 2005-йилдан буён қатнашаман. Устозларим Александр Ким ва Темур Нуриллаев ушбу спорт сирларини ўргандим. Ушбу йилнинг март ва май ойида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида иккинчи ўринни эгалладим.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
