Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Спелеотерапия – ғор билан даволаш

05.12.2017
132 марта ўқилди
Спелеотерапия – ғор билан даволаш

Спелеотерапия – (“speleon” – ғор, “therapia” – даволаш) даволаш усулининг номедикаментоз (дорисиз, табиий йўл билан) тури бўлиб, климатотерапия усулига мансуб. Бу даволаш турининг моҳияти шундан иборатки, даво чоралари маълум бир муҳит ва иқлимда олиб борилади: ғорлар, ерости шахталари, тузли ертўлалар шулар жумласидан. Бугунги кунда спелеотерапия бронхиал астма, гипертония (хафақон) касаллиги ва бўғим касалликларида кенг қўлланилиб келинмоқда.

Маълумотларга кўра, илк ғор билан даволаш масканлари XIX асрда Италияда фаолият кўрсатган. Кейинчалик худди шу асрнинг охирларида Америка Қўшма Штатларининг Кентукки шаҳри Мамонт ғорида сил касаллигини даволаш учун мўлжалланган шифо маскани очилган. Замонавий спелеотерапия тарихи ХХ асрнинг 50-йилларига тўғри келиб, Шимолий ва Жанубий Европа мамлакатларида кенг тарқалган. Бу даврда спелеотерапиянинг даволаш методи сифатида кенг тарқалиши Иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ. Германиянинг Энепеталея шаҳри аҳолиси уруш пайтида портловчи воситалардан ҳимояланиш мақсадида шаҳар яқинидаги Клютерхеле ғорига яширинишган. Улар орасида шифокор Карл Герман Шпаннагел ҳам бўлиб, ғорда яшаган вақтида фуқаролар орасида бронхиал астма касаллигидан азият чекувчилар аҳволи бирмунча енгиллашганини кузатади. Уруш тугагач, шифокор бу борада ўз тадқиқотларини давом эттириб, ғор шароитида бронхиал астма, сурункали бронхит ва кўк йўтал касалликларини даволашни кенг қўллайди. Тадқиқот ютуқлари 1969 йилда Халқаро спелеологлар жамияти тузилишига олиб келди. 1968 йилда СССР ҳудудида илк спелеотерапевтик даволовчи маскан Украинада иш бошлайди.

Юртимизда ҳам ғор билан даволаш усули кенг қўлланиб келинади. Улар тузли ғорлар бўлиб, санатор-курорт типида халқимизга бир неча ўн йиллардан буён хизмат кўрсатмоқда. Тошкент вилоятида жойлашган “Оқтош санаторийси”, Сурхондарё вилояти Шеробод тумани санатор-курорт маскани, Жиззах шаҳрида жойлашган “Зомин”, Чирчиқ шаҳрида жойлашган “Бўстон” санатор-курорт марказлари спелеотерапевтик даво маскани ҳисобланади.

Спелеотерапия таъсир механизми. Мазкур даволаш турнинг моҳияти атроф – муҳит микроиқлимидан фарқ қиладиган аллерген факторлардан махсус шароитда даволашга асосланган. Ғорлар ва тузли ертўлалар микроиқлими аллерген моддалардан чекланганидан ташқари, ҳаво таркибида ош тузи, калсий, магний, натрий ва бошқа минерал заррачаларининг сақлагани намлик, босимни бир меъёрда ушлаб туриши билан ажралиб туради. Ғорда йил бўйи ҳарорат ўртача 10-16 градус атрофида бўлади. Ҳаво намлиги эса 80 фоиз. Тузли ғор ҳавоси таркибидаги туз заррачалари балғам кўчиши ва унинг чиқарилишини осонлаштиради, нафас ва юрак қон-томир, иммун тизими фаолиятини яхшилайди.

Спелеотерапиянинг шифобахш хусусиятлари. Спелеотерапиянинг ижобий таъсири шифобахш хусусиятлари юзага келиши учун инсон организми аввал бу даво усулига мослашиши керак. Сеанс 2 соатдан 9 соатгача давом этиб, даволаш курси ўртача 15-20 муолажани ўз ичига олади. Дастлабки сеанслардан бошлаб беморларда юрак иши ва қон айланиши яхшиланади, иммун тизими ҳамда чуқур нафас стимулятсияси кучаяди.

Қуйидаги касалликларга чалинган беморларга спелеотрапия тавсия этилади:

– сурункали бронхит, бронхиал астма;

– юқори нафас йўлларининг сурункали касалликлари (ринит, гайморит);

– нейросиркуляр дистония;

– ўпка ва диафрагмада ўтказилган жарроҳлик оператсияларидан кейинг ҳолатларда;

– жадал кечувчи экзема, атопиc дерматит, нейродерматитлар;

– семириш.

Соғлом одамга ҳам даволашнинг бу усули фойда келтиради. Толиқишнинг олдини олиш, уйқуни яхшилаш, организмнинг тонусини кучайтириш учун ушбу шифо турини қўллаш айни муддао.

Спелеотерапияга қарши кўрсатмалар:

– ўткир бронхит;

– оғир хуруж билан кечадиган ва тез-тез қайталанадиган бронхиал астма касаллиги; – яққол намоён бўладиган экзема;

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330