Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Сўзнинг боли билан сийланг

04.11.2016
47 марта ўқилди
Сўзнинг боли билан сийланг

Бироқ сўзнинг сўздан фарқи бор. Ҳеч эътибор берганмисиз, қайси ширин сўзингиздан болангизнинг танаси яйраб кетади, чеҳраси очилади, қайси биридан энсаси қотгандай бўлади? Эркалатсанг, эр бўлади, дейишади-ку, ахир. Беш яшар қизалоғим менга:

– Ая, мени попон денг, попоним, мочоним, деб эркалатинг, – деди. Ўйланиб қолдим, сўз танлашни, товушнинг сеҳрини билади-я, шу болам. Иссиқ чойни “папа” деб уқтирдим, ўзимга керакли, болам синдиришидан қўрққан биллур идишни яна “папа” дедим. Қизалоғим, яхшининг илиқ, иссиқ билан боғлиқлигини сезди. Мен сизнинг попонингиз, қайноқ нафас, яхшилардан яхшингиз, меҳрингизга зорингиз, дейди-я. Боламга эртак ўқийман.

“Кампир ва ўғил” эртагида она тилаб-тилаб олган фарзандини, кўзимнинг нури, ширин сўзим, кўрар кўзим, юрар йўлим, ўлтирар ўрним, деб ардоқлар экан. Эртакларни уч оғайни ботирларга улайман... Эртаклар ичра оввораман, фикрлар мунчоғини тергандай, сўзлар маъносини уққандай бўламан: шерюрак, арслонбилак, лочиним, бургутим, деб боласини кўрқмас, элда эломон қиламан, халққа қайиштираман деган ота-она шерга, йўлбарсга менгзайди-да, боласини. Бошига урдинг бегонага, елкасига қоқдинг – ўзингга бўлди, дейди қадимгилар. Пешонаси ёруғ бўлсин, боши тошдан бўлсин, қадри чўкмасин деб, фарзандларимизнинг дўқ-пўписаларимиздан эгилиб бораётган елкаларини силаб қўяйлик гоҳида. Соатлаб ойнаи жаҳонга термулиб, умримизни ўтказмасдан қизимизни, айланаман шу ойимдан, қалдирғоч қош қанотимдан, мен сени берган Худойимдан миннатдорман, дея миттигина жуссасини бағримизга босайлик.

Чопинганим бўридай,

Бўриларнинг зўридай.

Йигит бўлар чироғим

Ўзи эрнинг эридай,

деб суянчиғимиз – ўғлимизни алқаб қўяйлик.

Кечалари бошимиз ёстиққа тегиши билан бирпасда уйқуга кетиб жигаргўшаларимизга алла-ю эртак айтишни унутмайлик! Боғчага судраб “жим бўл!” деявермай, жумбоқларда фикрлатайлик:

Кундузи кўринмади, кечаси кўринди, бири катта, бири кичик туғилгандир бешта кучук, деб ҳар куни битта топишмоқ билан олам идрокига йўллайлик.

Биласизми, фарзандимиз 9 ойлик бўлганда ташқи муҳитга мослашиб боради. Жуссаси, танаси ўсади, бошини ушлайдиган, “ғўнғиллаб” товуш чиқарадиган, онасига, яқинларига интиладиган бўлади. Бу даврда улар билан мулоқотга киришиш, алла айтиб овутиш, меҳр риштасини сўз билан боғлашимиз жуда-жуда зарур. Боламиз тилга кирганда, гапга ўргатайлик. Шеърлар айтиб бериб сўзларга меҳрини уйғотайлик.

Бу нима? Нимага? Нима учун? деб савол бераётган бийронимизга:

Боши тароқ,

думи ўроқ,

буни топинг,

Теглар:#2016/44

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241178
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221032
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022897
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023783