Дўстимнинг илтимоси билан унга ҳамроҳ бўлдим. У шаҳар чеккасидаги чала битган иморатни сотиб олган, айни пайтда уйни қабул қилиб олишга бораётган экан.
Иморат деганлари пастаккина девор билан ўралган, дарвозасиз, иккитагина кичик хонадан иборат “временка” экан. Дўстимнинг айтишича, турмуш ўртоғи автомобиль ҳалокатида вафот этган аёл уйни сотиб, қишлоққа, қариндошлари ёнига кўчиб кетишга мажбур бўлибди.
Уйнинг собиқ соҳибаси кўч-кўронини йиғиб, тараддудланиб турган экан. Калитни дўстимга тутқазди-ю, хайрлашиб, кўчада турган эски юк машинасига ўтирди.
Дўстим билан ҳовлини айланиб улгурмаган ҳам эдик, кўчада яна юк машинаси келиб тўхтади. Ундан ҳаллослаб тушган уйнинг собиқ соҳибаси дўстимдан узр сўради-ю, қўлидаги “баклашка”дан ҳовлига зеб бериб яшнаб, турган икки туп атиргулга сув қуйди. Анча вақт гулларга термулиб турди. Кўчадан машина сигнали эшитилгач, у уйқудан уйғонгандек, чўчиб тушди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
