Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида "Соғлом ва баркамол авлод – ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучи" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Республика Маънавият тарғибот маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви ҳамда Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир мулоқот тарзида ўтказилди.
Йиғилишда сўз олганлар истиқлол йилларида мамлакатимизда эришилган ютуқлар, айниқса, ёш авлод таълим-тарбияси, уларнинг баркамол вояга етишлари борасида яратилган шарт-шароитлар, пировардида ёшларнинг кўплаб соҳа ва йўналишларда эришаётган муваффақиятлари хусусида тўхталди.
Шу билан бирга анжуманда тезкор ахборот асрида дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисалар, ғоявий таҳдидларга қарши ёшларимизда ғоявий иммунитетни шакллантириш, миллий қадриятларимизга содиқ жисмонан ва маънан баркамол авлодни камол топтириш борасида сўз борди.
– Бугун ёшлар ҳаётига таҳдид солаётган "оммавий маданият"нинг асл моҳиятини фарзандларимизга очиб беришимиз лозим, – дейди Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юнусов. – "Оммавий маданият" – оломонча маданият, чин маданиятлар кушандаси, бир сўз билан айтганда инсоният таназзулига йўлдир. Унинг замирида "бир марта бериладиган ҳаётда яйраб қолиш керак", деган жўн қараш, ахлоқсиз ва енгил турмуш моҳияти ётади. Афсуски, бу ёт тушунчаларни ёшларимиз онгига сингдиришга уринишлар бўлаяпти. Бизнинг вазифамиз эса ана шу "оломонча маданият"ни емирувчи таъсирни кучайтириб, фарзандларимизни юксак одоб-ахлоқ билан улғайтиришдир.
Оилада болаларни фақатгина компьютер, медиа маҳсулотлари билан банд қилмай, қадимдан шаклланиб келган болалар ўйинларини ўргатиш ота-оналарнинг муҳим вазифасига киради.
Шунингдек, тадбирда таъкидланишича, юртимиз маҳаллаларида Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан аҳоли, хусусан ота-оналар ўртасида фарзандларини ғоявий ва информацион хуружлар, "оммавий маданият" таҳдидларидан асраб-авайлашга қаратилган 22 минг тарғибот тадбирлари ўтказилган.
Дарҳақиқат, тинч ва осойишта, озод ва обод Ватанда хотиржам умргузаронлик қилмоқдамиз. Аммо дунё тобора мураккаблашиб бораётган таҳликали замонда ҳар дақиқа огоҳ яшаш талаб этилади.
– Дунёда ғоявий эпидемия кенг қулоч ёймоқда, – дейди Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари М.Қуронов, – бизга "оммавий маданият"ини сингдирмоқчи бўлган ғарбликлар ҳам "бой берилган авлод"и ҳақида ўйланиб қолди. Бугун ёшларимизни ана шу таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасида кўп ва хўп гапирмоқдамиз. Тўғри, аввало, ҳимоя қилишимиз зарур, лекин ёшларни ўзини ўзи ҳимоя қилишга ўргатишимиз керак эмасми?! Кези келганда, фақатгина ҳимоя билан чекланиб қолмасдан, ўзимизга хос эзгу қадриятларимиз, фазилатларимиз, билим ва тафаккуримиз, маърифатимиз билан "ҳужум"га ўтишимиз зарур.
Анжуманда ёшларнинг бўш вақтларини фойдали меҳнатга жалб этишда ўзини-ўзи бошқариш органларининг ўрни хусусида ҳам сўз борди. Бежиз халқимизда "бир болага етти маҳалла ота-она", деган ҳикматли ибора шаклланмаган. Шу боис юртимизда мустақиллик йилларида маҳалла институтини ривожлантиришга катта эътибор қаратилди. Шубҳасиз, бугун дунё унинг моҳиятини ўрганиб, тажриба орттирмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
Беш маҳал овқатланиш беш маҳал ош ейиш керак дегани эмас
Тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш кунига беш маҳал овқатланиш режимини ташкил қилишдан бошланади. Ошқозоности бези ҳар уч соатда турли гормон ва ферментлар ишлаб чиқаради. Го
Саломатлик«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?
2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фа
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
