
Мана салкам 200 йилдирки, турли микроэлемент ва фойдали моддалардан таркиб топган тиш пасталари тишларимизни соғлом ва бақувват бўлишида беминнат хизмат қилиб келаяпти. Бугун дўкон ва дорихоналарда дидимизга мос, таъми оғзимизга ёқадиган тиш пастасини топиш қийин эмас.
Бироқ тишлари кундан кунга ўсиб, мустаҳкамланиб бораётган фарзандларимизга тиш пастаси танлашда ўта эҳтиёткор бўлишимиз керак. Бу пайтда унинг мазали таъми ва чиройли қадоқланишигагина эътибор беришнинг ўзи етарли эмас. Чунки унинг таркибидаги айрим моддалар болалар тиши ва оғиз бўшлиғини жароҳатлаб қўйиши мумкин.
Стоматологлар болалар тиш пасталаридан фойдаланишни 3 босқичга бўладилар: Тиш парваришини тиш чиққанидан то 4 ёшгача, 4 ёшдан 8 ёшгача, 8 ёшдан 14 ёшгача. 14 ёшдан кейин фарзандимиз катталар тиш пастасидан бемалол фойдаланаверади.
Тиш пастаси оғиз бўшлиғидаги овқат қолдиқларини тозалайди, кариес (тиш чириши)нинг олдини олади. Эмал қатламини мустаҳкамлайди. Ёқимли таъмли тиш пастасидан бола бажонидил фойдаланади. У тиш ювишни ҳар кунги одатга айлантиради. Тиш пастаси таркибида тишнинг тўғри ўсиши учун зарур витаминлар, кальций, магний хлорид, рух, глюкоза оксиди, шифобахш ўсимликлар – жўка, маврак, мойчечак экстракти бўлиши зарур. Улар тиш қобиғи, оғиз шиллиқ пардаси ва эмални мустаҳкамлайди.
Бироқ паста таркибидаги барча моддаларни ҳам тиш учун фойдали деб бўлмайди. Айримлари бола соғлиғига салбий таъсир қилиши мумкин. Масалан, тишдаги минералларни яхшилайдиган фторни олайлик. Агар бола тиш юваётганда унинг бир қисмини ютиб юборса, кўнглини айнитиб, асаб ва қалқонсимон безининг фаолияти бузилади. Бунинг оқибатида тишларда чириш – кариес юз беради.
Паста танлаётганингизда қадоқдаги фтор таркибини кўрсатувчи РРТ индексига аҳамият беринг. Агар болангиз ҳали уч ёшга тўлмаган бўлса, тиш пастаси таркибидаги фтор 200 РРТдан ошмаслиги, 8 ёшгача бўлган болалар тиш пастасида бу кўрсаткич 500 РРТ, 14 ёшгача эса бу миқдор 1400 РРТ бўлишига эътибор беринг.
Таркибида триклазан, хлоргексидин, метроназол бўлган тиш пасталаридан мунтазам фойдаланиш оқибатида нафақат зарарли, балки тиш учун фойдали бактериялар ҳам нобуд бўлади. Натижада оғиз бўшлиғида моддалар алмашинуви (микрофлора) бузилади. Оқибатда боланинг тишлари йиринглайди, стоматит (оғиз еликиши), пародонтит (милк яллиғланиши) касалликларига чалинади. Шунингдек, унинг тиши силлиқ бўлишини хоҳласангиз, карбонат кальций ва бикорбонат натрийлардан ташкил топган тиш пасталаридан эмас, яхшиси титан ёки кремний диоксидли пастадан фойдаланган маъқул.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
Тиббий сабоқларЎз саломатлигингизни ва келажагимизни асранг!
Инсон саломатлиги ҳар недан қиммат. Уни асраш ҳар биримизнинг энг муҳим вазифамиздир. Унутмаслик керакки, танага юқумли ёки юқумсиз касаллик зарар ёки шикаст етказса, бу саломатлик
Тиббий сабоқларНафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?
Нафас олиш – ҳаётни таъминловчи муҳим жараён. Аммо баъзан инсонларда нафас қисиши билан боғлиқ турли муаммолар юзага келади. Нафас қисишини келтириб чиқарувчи бир қанча сабаблар бо
