Маънавият ҳар бир кишини руҳан поклайди, иймон-эътиқодини мустаҳкамлайди. Тошкент тиббиёт академиясида бўлиб ўтган “Маънавий-маърифий ишлар кўлами, мафкуравий ҳаётнинг долзарб мавзулари” номли семинар-тренинг ҳам талаба ёшларнинг маънавиятни янада юксалтириш борасида ташкил этилди.
Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ёш авлод қалби ва онгига сингдириш, маънавий дунёқарашимизга қарши ғоявий ва ахборот хуружларининг олдини олиш борасидаги ишларни янада кучайтириш каби бир қатор долзарб вазифалар семинар-тренингнинг асосий мазмунини ташкил этди.
Тадбирда сўзга чиққан Тошкент тиббиёт академияси ўқув ишлари бўйича проректори, профессор О.Тешаев, 1-сон ижтимоий фанлар кафедраси мудири Д.Норқулов, ТТА қошидаги академик лицей ва коллежлар билан ишлаш проректори вазифасини бажарувчи А.Шермуратовлар ўз сўзларида, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва талабалар маънавиятига салбий таъсир этувчи омилларнинг олдини олиш борасидаги бир қатор вазифалар хусусида тўхталиб ўтишди. Шунингдек, Тошкент тиббиёт академиясидаги маънавий-маърифий ва бошқа соҳа объектлари бўйлаб ташкил этилган экскурсия семинар-тренинг қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликСоғлом овқатланиш нима?
Соғлом овқатланиш – соғлом турмуш тарзининг асосий йўналишларидан бири. соғлом овқатланиш илм ва кўникмаларидан хабардор бўлиш ҳар бир инсон учун зарурдир. бу инсоннинг ўсиши, меъ
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
Саломатлик«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?
2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фа
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
