Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

СОҒЛОМ БОЛА – СОҒЛОМ ВА АҲИЛ ОИЛА МЕВАСИ

21.12.2015
46 марта ўқилди
СОҒЛОМ БОЛА – СОҒЛОМ ВА АҲИЛ ОИЛА МЕВАСИ

Президентимиз ташаббуси билан 2016 йилнинг мамлакатимизда Соғлом она ва бола йили деб номланиши барчамизни беҳад қувонтирди.

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб юртимизда баркамол авлод тарбияси, она ва бола саломатлигини асраш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлангани, бу борада кенг кўламли умуммиллий дастурларимиз доирасида амалга оширилаётган улкан ишларимиз дунё миқёсида тан олингани барчамизни мамнун этади.

Соғлом ва мустаҳкам оила, соғлом авлод ҳақида сўз юритар эканмиз, Юртбошимизнинг қуйидаги фикрлари энг асосли ва ҳаётий ҳақиқат эканига ишонч ҳосил қиламиз: “Соғлом бола, соғлом авлод орзуси аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган, қон-қонимизга сингиб кетган азалий интилишдир. Агар ота-боболаримизнинг турмуш ва тафаккур тарзига назар солсак, улар инсоннинг насл-насабига, етти пуштининг тозалигига, авлоднинг соғлиғига жуда катта эътибор берганини кўрамиз.

Соғлом бола соғлом ва аҳил оиланинг меваси бўлиб, фақатгина соғлом онадан соғлом бола туғилади. Асрлар давомида ўз тасдиғини топган бу ҳақиқатни тушунтириб, изоҳлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ”.

Шу боис мамлакатимизда хотин-қизлар саломатлигини мус­таҳкамлаш, рўзғор юмушларини енгиллаштириш, уларнинг турмуш шароитларини янада яхшилашга алоҳида эътибор берилмоқда. Айниқса, “Соғлом она – соғлом бола” миллий моделини изчиллик билан ҳаётга татбиқ этиш, замонавий тиббий-профилактика асосида аҳолининг барча қатламини, хусусан, болалар, ўсмирлар, туғруқ ёшидаги аёлларни тўлиқ қамраб олиш ҳукуматимизнинг диққат марказида.

Сўнгги йилларда барча даволаш-профилактика муассасалари қатори вилоятимиздаги барча туғруқ комплекслари Хитой, Япония, Германиядан келтирилган замонавий лаборатория ва ташхис ускуналари билан жиҳозланди. “Бебитерм”, “Пульсоксиометр”, “Кардиомонитор” каби тиббий ускуналар ёрдамида чақалоқларга микроиқлим яратиш, аёлларнинг организмидаги ўзгаришларни назорат қилиб бориш каби имкониятлар яратилди. Натижада муддатидан олдин туғилган гўдаклар ҳаётини сақлаб қолиш, ҳомиладорлик давридаги турли патологик ўзгаришларни бартараф этиш, гўдакларни мутлақо соғлом ҳолатда дунёга келтириш борасида жуда катта муваффақиятларга эришилди.

Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимда қилган маърузасида халқимизга хос эзгу анъаналаримизга ҳамоҳанг тарзда “Соғлом ва мустаҳкам оила соғлом келажак пойдевори эканини назарда тутиб, бўлажак келин-куёвларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича масъулиятни кучайтириш, шу мақсадда тегишли поликлиникаларни замонавий тиббиёт ва диагностика асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, уларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масаласига энг муҳим вазифа сифатида қарашимиз зарур”, дея таъкидлади. Келгуси авлодлар тақдирига бевосита дахлдор бу гаплар она сифатида ҳам, мутахассис сифатида ҳам дилимиздаги ўйларга ҳамоҳанг бўлди. Зеро, соғлом оилада соғлом бола дунёга келади.

Теглар:#2015/50

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?Саломатлик

Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она

22.06.2023322
Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?Тиббий сабоқлар

Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?

Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад

13.12.20241254
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.20241229
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974