“Соғлом аёл ойлиги”га 110 минг нафардан зиёд тиббиёт ходимлари жалб этилади
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизда 20 сентябрдан 20 октябргача “Соғлом аёл ойлиги” ўтказилмоқда.
Ушбу акциядан мақсад тиббиётимизнинг муҳим ютуқларидан ҳар бир инсонларни баҳраманд этиш, ўсмир қизлар ва фертиль ёшидаги аёлларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтиришдир.
Қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ оилавий поликлиникалари ва шаҳар оилавий поликлиникалари, туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида тиббий кўрикда зарур бўладиган барча асбоб-анжомлар тайёрлаб қўйилди. Ойликни юқори савияда ташкил этиш мақсадида туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, вилоят шифохоналари, республика илмий-амалий тиббиёт марказлари, тиббиёт олий ўқув юртларидан 110 минг нафардан зиёд олимлар, малакали шифокорлар ҳамда патронаж ҳамширалари жалб этилади. Ойлик доирасида 8 миллион нафар фертиль ёшидаги аёллар ва ўсмир қизлар қамраб олиниши режалаштирилган. Мактаб, коллеж ва лицейларда ҳам тиббий кўрик ва соғломлаштириш акциялари ташкил этилади. Аёллар ўртасида репродуктив саломатликни асраш, исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш, бехатар оналик, ўсмир қизлар ўртасида учрайдиган тиббий муаммоларни бартараф этиш борасида мулоқот ва суҳбатлар уюштирилади.
Элмира БАСИТХАНОВА,
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари:
– Ушбу ойликни самарали, аниқ ва тизимли ўтказиш чоралари кўрилди. Бунинг учун ҳар бир умумий амалиёт шифокори ва патронаж ҳамширасига ўз ҳудудидаги туғруқ ёшидаги аёлларни қайта хатловдан ўтказиш, уларни аниқ режа асосида тиббий кўрикка чақириш тавсия этилди. Вақти белгиланган чақириқ варақалари патронаж ҳамшираси ва “Саломатлик мактаби” аъзоси томонидан ҳар бир аёлга шахсан тақдим этилади ва кўрикдан бир кун олдин аёлга яна бир бор эслатилади. Тиббий кўрикка аёллар тартиб ва режа асосида “Саломатлик мактаби” фаоллари ёрдамида олиб чиқилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…
Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла
