Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда

30.11.2020
107 марта ўқилди
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали ходимлари Нукус тумани 34-сонли ҚОП филиали патронаж ва шифокорлари билан ҳамкорликда Кердер маҳалласида бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кам таъминланган, якка ёлғиз ва ногиронлиги бор 117 нафар фуқарони тиббий кўрикдан ўтказишди. 71 нафар аҳоли вакилига дори-дармонлар тарқатилган бўлса, 17 нафар кишига УТТ текшируви қилинди. Коронавирус пандемияси ва соғлом турмуш тарзи борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Хоразм вилояти ҳудудий филиали ходимлари Хонқа тумани «Янги ҳаёт» ҚВПга қарашли Дўстлик, Пахтакор, Обод маҳаллаларида 134 нафар кам таъминланган оилалар вакилларини тиббий кўрикдан ўтказишди. 52 нафар фуқарога бепул дори-дармонлар тарқатилди. «Каронавирус иммунитетимиздан кучли эмас», «Соғлом турмуш тарзи» мавзуларида тарғибот ишлари олиб борилди. 18 нафар фуқаро УТТ текширувидан ўтказилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиа­ли ходимлари Марҳамат тумани «Турон» ва «Наврўз» МФЙларда 118 нафар кам таъминланган, якка ёлғиз отахон ва онахонларни, аёллар ҳамда болаларни манзилли тиббий кўрикдан ўтказишди. Дори-дормонлар, гигиеник воситалар тарқатилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Фарғона вилояти ҳудудий филиали врач мутахассислари Қўштепа тумани «Борот» МФЙда бўлиб, ҳудудда яшовчи кам таминланган, эҳтиёжманд ва ногирони бор оилалар хонадонларида бўлиб, тиббий кўрик ўтказишди. Дори-дармонлар берилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Самарқанд вилояти ҳудудий филиали ходимлари Самарқанд тумани Х.А.Вали маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд оилалар вакилларидан 87 нафар кишини тиббий кўрикдан ўтказиб, дори-дармонлар берилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Жиззах вилояти ҳудудий филиали ходимлари Ғаллаорол тумани «Гулис­тон» МФЙга карашли Гадой, Узунбулок, Жавбош, Абдукарим қишлоқлари аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил этди. 142 нафар киши тиббий кўрикдан, 29 нафар киши УТТ текширувидан ўтказилди. Ногирони бор ва кўп болали оилалардан манзилли хабар олиниб, дори-дармонлар тарқатилди.

***

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали ходимлари Қибрай туманининг Байтқўрғон, А.Навоий, Истиқлол, Навбаҳор, Кўприкбоши, Уймаут, Нуробод маҳалларида яшовчи аҳоли учун тиббий кўрик ташкил этди. 12-УТМда ўсмир қизлар УТТ текширувидан ўтказилди.

***

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132
ОИВ инфекцияси нима?Тиббиёт олами

ОИВ инфекцияси нима?

ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс

01.11.2024967
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726