«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали ходимлари Нукус тумани Айдосбий, Кумайкус, Бердах кўчаларидаги 47 нафар болаликдан ногирон, ёши улуғ отахон-онахонлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан манзилли хабар олишди. Уларга керакли дори-дармонлар тарқатилди.
***
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий фи- лиали ходимлари Пахтаобод туманидаги «Тошкўрғон» МФЙ аҳолисининг 110 нафар кам таъминланган, якка ёлғиз отахон ва онахонларни, аёллар ҳамда болаларни манзилли тиббий кўрикдан ўтказишди. Доридормонлар, гигиеник воситалар тарқатилди.
***
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Хоразм вилояти ҳудудий филиали ходимлари Хонқа тумани Пахтакор, Обод маҳаллаларида кам таъминланган оилалар вакилларини тиббий кўрикдан ўтказишди. Уларга доридармонлар тарқатилди.
***
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Навоий вилояти ҳудудий филиали ходимлари Тиббиёт ходимлари куни арафасида Кармана тумани ва Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи 25 нафар фахрий тиббиёт ходимлари ҳолидан хабар олиб, касб байрами билан табриклашди. Уларга дори-дармон воситаларидан иборат инсонпарварлик ёрдамлари етказиб берилди.
***
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Сирдарё вилояти ҳудудий филиали ходимлари Гулистон шаҳар «Юксалиш» маҳалласида истиқомат қилувчи 50 нафар кам таъминланган, ногирон ва кўп болали оила вакиллари ҳолидан хабар олишди. Уларга дори-дармонлар тарқатилди.
***
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали ходимлари Ўрта Чирчиқ туманининг чекка ҳудуди ҳисобланган Бешбой махалласининг Таянч кўчасида истиқомат килувчи 61 нафар кам таъминланган, ногирони бор оилаларни тиббий кўрикдан ўтказишди. УТТ текширувидан ўтказиб, уларга дори-дармонлар тарқатишди.
***
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
