Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Соғлиқни сақлаш вазири ЖССТ Европа минтақавий бюроси сессиясида маъруза қилди

13.09.2017
41 марта ўқилди
Соғлиқни сақлаш вазири ЖССТ Европа минтақавий бюроси сессиясида маъруза қилди

Шу йилнинг 11 сентябрида ўз ишини бошлаган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюросининг 67-сессияси қизғин паллага кирди.

Будапешт шаҳрида ўтаётган ушбу тадбирда 53 та аъзо давлатлар қаторида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Бу йилги сессияда ЖССТнинг 2019-2023 йилларга мўлжалланган умумий иш дастури, “Саломатлик-2020” сиёсатини амалга ошириш, Европа минтақавий бюросига аъзо давлатлар ўртасида дори-дармон таъминоти билан боғлиқ алоқаларни яхшилаш каби долзарб мавзуларда муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

ЖССТ Европа минтақавий бюросининг 67-сессиясида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ҳам маъруза қилди. Ўз чиқишида А.Шодмонов “Саломатлик – 2020” сиёсатини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон тиббиётида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

– 2012 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг 53 та аъзо давлати қаторида Ўзбекистон ҳам “Саломатлик – 2020” стратегиясини қўллаб-қувватлаган эди. Айни дамда унинг мавжуд тўрт устувор йўналиши бўйича тизимили чора-тадбирлар олиб бормоқда, – деди Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов. – Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларини тубдан ислоҳ қилиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза этиш ва экологияни асраб-авайлаш масалалари Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида янги босқичга кўтарилди. “Саломатлик – 2020” стратегиясининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланган инфекцион ва ноинфекцион касаллик кўрсаткичлари кескин камайиб бораётир. Бунда давлат бюджети ҳисобидан болаларни ўн иккита хавфли касалликка қарши эмлаш тақвими режали ташкил этилгани катта аҳамиятга эга.

Шундан сўнг А.Шодмонов мамлакатда тиббий ислоҳотлар боришининг муҳим асоси ҳисобланган ҳуқуқий ҳужжатларга тўхталиб, қисқа фурсат ичида давлат раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан 30га яқин соҳа ривожига оид фармон, қарор ва фармойишлар қабул қилингани ва улар ижроси босқичма-босқич таъминланаётгани таъкидлаб ўтди.

Айтиш ўринлики, мамлакатда ушбу халқаро анжуманда муҳокама этилаётган долзарб масалалардан бири сил касалликларини даволаш бўйича юқори натижалар қайд этилмоқда. Хусусан, сил касалликларини даволаш самарадорлиги бугун 87 фоизга етказилди. Дунёда ушбу кўрсаткич 85 фоиз эканини инобатга олсак, натижа кўлами янада яхшироқ англашилади. Яна бир эътироф этишга арзирли ютуғимиз, ЖССТ маълумотига кўра, силга қарши олиб борилган тадбирларнинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси фтизиатрия хизматининг Европа ҳудудидаги 53 мамлакат орасида кучли учталикдан ўрин олгани бўлди. Албатта, бундай ижобий ўзгаришларга ўз-ўзидан эришилаётгани йўқ. Барчаси давлат даражасидаги эътибор самарасидир.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг маърузасидан сўнг ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус ва ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Жужанна Якаб мамлакатда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Қайд этилишича, Ўзбекистон тиббиётида яратилаётган янги тизим “Саломатлик – 2020” стратегиясига тўла мос келади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251417
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.20241123