Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“СОҒЛОМ АВЛОД” КУНЛАРИ

15.11.2012
67 марта ўқилди
“СОҒЛОМ АВЛОД” КУНЛАРИ

И Республика тиббиёт коллежида “Соғлом авлод кунлари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова коллежнинг “Маънавият ва маърифат” хонасида муассасанинг иқтидорли талабалари билан учрашиб, “Соғлом авлод” газетаси қошида ташкил этилган “Озод юрт болалари” клубининг фаолияти ҳақида гапириб берди. Шунингдек, коллежда ташкил этилган “Нафосат” клуби қатнашчилари билан яқиндан танишди. Ўқувчиларга ўз мақсад ва интилишларини янада юксалтириш борасида ўз маслаҳатларини берди.

Шунингдек, коллежнинг “Мажлислар зали”да клубнинг кўчма йиғилиши ўтказилди. Таҳририят аъзолари “Соғлом авлод” газетасидаги ёшларга аталган кўплаб саҳифалар, тиббиёт соҳасидаги янгиликлар, спортнинг ҳаётимиздаги тутган ўрни ва истеъдодли болаларнинг газетадаги чиқишлари, ёшлар ўртасида ўтказилаётган танловлар ҳақида маълумотлар беришди.

Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети стажёр-тадқиқотчи-изланувчиси Ойдин Саъдуллаева ХХ асрда ахборот технологияларининг кескин тараққий этиши ахборот оқимининг тезлашувига таъсир қилиб, “ахборотни бошқариш”, “ахборий-психологик таъсир” каби тушунчалар ҳам юзага келишига олиб келганлиги, оммавий ахборот-коммуникация воситалари орқали кишилар онгига таъсир қилиш, жамоатчилик фикрини шакллантириш авж олганлиги хусусида гапирди. Интернетдан фойдаланаётганда маънавиятимизга ёд бўлган оқимларга тушиб қолмаслик, саралаб ўқиш ва танлаган далилларни чуқур мулоҳаза қила олиш лозимлиги хусусида суҳбатлашди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021362
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021353