Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“СОҒЛОМ АВЛОД” КУНЛАРИ

14.10.2012
76 марта ўқилди
“СОҒЛОМ АВЛОД” КУНЛАРИ

Ўзбекистон Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги Шайхонтоҳур академик лицейида “Соғлом авлод кунлари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати Ойша Охунова “Вояга етмаганлар ўртасида назорацизлик ва ҳуқуқбузарликнинг профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини шарҳлаб берди ва ўқувчилар билан вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари борасида суҳбатлашди. Шунингдек, учрашувда “Соғлом авлод” газетаси ҳамда таҳририят қошида Олий Мажлис ҳузуридаги Ўзбекистон нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди кўмагида ташкил этилган “Озод юрт болалари” клуби фаолияти билан яқиндан танишдилар. Лойиҳа раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова ва газетанинг катта мухбири Муҳаббат Хўжамуродовалар ҳам сўзга чиқишди. Улар “Соғлом авлод” газетасидаги кўплаб саҳифалар, тиббиёт соҳасидаги янгиликлар, спортнинг ҳаётимиздаги тутган ўрни ва истеъдодли болалар, ёшлар ўртасида ўтказилаётган танловлар ҳақида маълумотлар беришди. Тадбирда ўқувчилар ҳам фаол қатнашишди ва ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МАЙДОНИИқтисод

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МАЙДОНИ

Жорий йилнинг 24-26 март кунлари пойтахтимизда 1-Тошкент халқаро инвестициялар форуми бўлиб ўтди. Унда халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмалар, 56 та давлатдан ташриф буюрган 1,

31.03.2022210
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.20241124
Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилишИқтисод

Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон Банки билан ҳамкорлигида “Ўзбекистонда инклюзив рақамлашти

07.04.2022977