Дам олиш кунлари ҳамма оиладаги каби бизникида ҳам иш анча кўпаяди. Оилавий уй юмушларига барчамиз бирдек киришамиз. Бу гал ҳам ҳамма ўзига белгиланган иш билан банд. Янгам эса телевизордан кўзини узолмаётган жиянимга айтган юмушини қилдиролмай жиғибийрон.
Бу ҳолатга жим қараб туролмай, онасининг гапига қулоқ солмаётган жиянимга танбеҳ бердим. “Эрталабдан ҳамма иш билан банд. Сен эса бепарвосан, телевизордан кўзингни олмайсан. Онангни бунча қийнайсан?” десам, жияним нима дейди, денг?
– Уфф! Амма, сиз аралашманг, илтимос. Бу мен билан ойим ўртасидаги гап?
Жим бўлиб қолдим. Рост, уларнинг тортишувига ўзим келиб аралашдим. Балки бу менинг ишим эмасдир.
Кўчага чиқдим. Эрталабдан зах ҳаво. Қўшнимизнинг қизи кўча супурарди. Қараб турсам, ишини тугатиб, йиғилган супуриндини кўча ўртасида қолдирганича уйига кириб кетаяпти. Бу қанақаси бўлди?
– Гулноза, эрталабдан кўчани супуриб, ярақлатиб қўйганингиз яхши-ю, манави уйиб қўйган супуриндингиз ҳозиргина ўзингиз супуриб, тозалаган кўчанинг файзини бузаяпти-да...
Қўшни аёлнинг кутилмаганда жаҳли чиқиб кетди:
– Вой, ўргилай, сизга нима? Бошқаларнинг ишига аралашманг! Шу ўлгур супуринди олинар, қолиб кетмас. Бировнинг ишига аралашмай, тинчгина йўлингизга кетавермайсизми?
Эҳ! Яна нотўғри иш қилдим, шекилли. Эртасига дўстларим билан шаҳар марказидаги истироҳат боғига айлангани бордим. Маскан гавжум. Аттракционлардан таралаётган қийқириқ овозлари қулоқни қоматга келтиради. Боғнинг ёнгинасидаги катта анҳорда сув тўлиб оқмоқда. Анҳор бўйидан кетаётиб, сувда “баклашка”, целлофан халтачалар, писта пўчоқлари ва яна алламбалолар сузиб юрганини кўриб, хафа бўлиб кетдим. Етмагандек, бироз нарида, соядаги ўриндиқда ўтирган икки-уч нафар қиз чақаётган пистасининг пўчоғини анҳорга ташлаяпти. Шунақаям маданиятсизлик бўладими?
– Қизлар, шу ишингиз яхшими? Шундоқ ёнгинангизда чиқинди солинадиган идиш бор-ку, – дедим куйиб-пишиб.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СаломатликУйқусизликка қарши қайси витамин фойда беради?
Маълумотларга кўра, дунё бўйича ҳар уч кишидан бири вақти-вақти билан уйқусизлик муаммосидан азият чекади. Айниқса, бундан кексалар кўпроқ қийналиши маълум. Аммо сўнгги пайтларда с
СаломатликУйқусизликдан қутулиш йўли осон
Олимлар хулосасига кўра, одам сутка давомида беш соатдан кам ухласа, унда сурункали касалликлар ривожланиш хавфи 20 фоизга ошади. Уйқусизлик асоратлари, айниқса, ўрта ва кекса ёшли
