
Бир пайтлар олимлар Ўзбекистоннинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, бу юрт тупроғида лимон етиштириш мутлақо мумкин эмас, деган хулосага келган эди.
Ана шу паллада изланувчан олим Фахриддин ака Эгамбердиев бу фикрлар асоссиз эканини исботлаш йўлида турли изланишлар олиб борди. Афсус, эзгу ниятлар ўтмишнинг суронли кунларида амалга ошмай, армонга айланди. Аммо бобо ўғил ва набираларига орзуларини йўлчи юлдуз, умид ва ишонч ҳиссини эса меҳнатга ундовчи куч сифатида мерос қолдирди.
Орадан бир қанча йиллар ўтди. Унинг ишини ўғли Зайниддин ота давом эттирди. Натижада Фахриддин бобо айтган цитрус мевалар нафақат Ўзбекистон шароитида униб-ўсди, балки бу меванинг маҳаллий шароитга мослаштирилган бир нечта серҳосил навлари яратилди.
Ота дуосини олиб, илм йўлидан борган Зайниддин ака дастлаб кўчатларни траншея усулида парваришлашни йўлга қўйди. Яъни, ерни чуқурроқ қазиб, 1,5 метр қалинликдаги тупроқни олиб ташлаб, плёнка билан ўраган ҳолда янги кўчатлардан ҳосил олишга киришди. Илмий тажриба майдонидаги лимон кўчатлари оралаб ҳосил кўрина бошланганда Зайниддин отанинг севинчи ичига сиғмади. Зеро, бу отасининг орзу-ниятлари самараси эди. Олимнинг ташаббускорлиги боис, аста-секин юртимизда бу мевадан ҳосил олиш кенг тарқалди.
1967 йилда олим Хитойнинг “Миер” навига Грузиянинг “Новогрузини”ни чатиштириб, янги “Ф1-Тошкент” навини яратишга муваффақ бўлди. 1970 йили “Новоафон” ва “Новогрузин” навларини чатиштириш йўли билан “Ф2-юбилейная” нави яратилди. Бу турнинг афзаллиги шундаки, ундан бир йилда тўрт мартагача ҳосил олиш мумкин. Шу билан бирга, бу лимоннинг қалин пўсти таркибида 9-12 фоиз лимон кислотаси, кўп миқдорда эфир мойи, пектин моддалари борлиги билан алоҳида ажралиб туради. Селекционер Зайниддин отанинг қатор йиллар давомида ўтказган илмий изланишлари натижасида бу шифобахш меванинг “Ф-3”, “Ф-4”, “Ф-5”, “Ўзбекистон апельсини”, “Тошкент мандарини” навлари яратилди.
Зайниддин отадан сўнг у кишининг ўғли ҳам бобоси изидан бориб, бунёдкорга айланди. Тошкент давлат аграр университетининг Мева-сабзавот ва узумчилик факультетини агроном мутахассислиги бўйича тамомлаган Муҳаммадазиз ака Фахриддинов қатор йиллар ўз соҳасида ишлади, тажриба орттирди. Бугунги кунда у киши Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Полимерлар кимёси физика илмий тадқиқот марказида илмий ходим бўлиб фаолият юритмоқда. Муҳаммадазиз ака ўзи яшаётган хонадонда ташкил этган иссиқхонадаги лабораторияда цитрус ўсимликларни Ўзбекистон шароитида етиштиришнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш устида қатор изланишлар олиб борди. Бу борада олим тўртта янги технология яратишга муваффақ бўлди. Булар тупроқ унумдорлигини ошириш, лимон кўчатига тўғри шакл бериш, экиш схемаларига асосан тўғри шакл бериш, вирусли касалликка қарши курашиш ҳисобига унумдорликни оширишга эришишдир. Бир пайтлар бир туп лимон дарахтидан 30-40 кг. ҳосил олинган бўлса, бугунги кунда янги технология асосида бу кўрсаткич 150-200 кг. дан зиёдни ташкил қилмоқда. Биргина бу эмас, изланувчан олим лимоннинг оналигига апельсиннинг оталигини чанглатиш йўли билан янгилик яратди. Бу мевани татиб кўрган киши бир пайтда ҳам лимон, ҳам апельсин таъмини сезади.
– Ўзбекистонлик олимлар томонидан яратилган “Ф1” ва “Ф2” лимон навлари жаҳон бозорида экологик тоза маҳсулот сифатида тан олинганини эшитиб, жуда қувондим, – дейди Муҳаммадазиз ака. – Олимларимиз томонидан яратилган навларнинг ҳосилдорлиги, бетакрор таъми, микроэлементларга бойлигига тан берган хорижлик мутахассислар тез-тез бизга мурожаат этиб туришади. Тажриба алмашиш учун семинарларга таклиф этишади. Бу ҳам бўлса, ўзбек олимларининг жаҳонда ўз нуфузи ва ўрнига эга эканидан далолатдир.
Муҳаммадазиз аканинг сўзларига қараганда, авваллари хориждан келтирилган технология бўйича кўчатларда илдиз оттириш муддати 60 кунда амалга оширилган бўлса, эндиликда экологик тоза маҳаллий хомашё ёрдамида кўчатларни 28 кунда илдиз олдиришга эришиляпти. Бу усулнинг яна бир афзаллиги шундаки, у инсон ораганизмига ҳеч қандай салбий таъсир этмайди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятТошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олди
Ботаника боғида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумининг очилиши бўлиб ўтмоқда. "Учинчи ренессанс бунёдкорлари" шиори остида ўтказилаётган тадбирда бир қатор учрашувлар, танлов в
Жамият“Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳарлар” глобал ташаббуси Ўзбекистонда
Айни пайтда Республикамиз аҳолисининг 55 фоизини ёшлар ташкил этади. 20 йилдан сўнг бугунги болалар ва ёшлар Ўзбекистон тарихидаги энг катта ишчи кучига айланади. Бугун ёш авлоднин
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
ЖамиятХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ
Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ
