Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Синхрон сузиш

09.03.2017
95 марта ўқилди
Синхрон сузиш

Синхрон сузиш дунёда энг тез оммалашиб бораётган спорт турларидан бири саналади. Қувонарлиси, кейинги йилларда юртимизда ҳам бу спорт турига қизиқувчилар сони тобора ортиб бормоқда. У ўзида гимнастика, акробатика, сузиш спорт турларининг барча элементларини жамлаган бўлиб, қизларнинг саломатлигига ижобий таъсири, дидининг шаклланишида ўзига хос ўринга эга экани билан алоҳида ажралиб туради.

Алина ПИОНТКОВСКАЯ, “Дўстлик” ордени соҳиби, терма жамоа мураббийи:

– Қизларнинг руҳан баркамол ва жисмонан соғлом бўлиб камолга етишида синхрон сузишнинг аҳамияти беқиёс. Қизлар бу спорт тури билан мунтазам шуғулланиш орқали ўз саломатликларини тиклаш, сузишнинг бир неча турларини ўрганиш билан бирга эстетик руҳда тарбияланадилар ҳам. Шу билан бир қаторда уларда ҳаракатлар хотираси мустаҳкамланади, ижодкорлик қобилияти ўсади. Соғлом турмуш тарзига одатланадилар. Ушбу спорт тури ҳар бир қизнинг ўзига хослигини аниқлаши билан ҳам аҳамиятлидир. Синхрон сузиш технологияси ёрдамида мактаб ёшидаги болаларда жисмоний, эстетик, ижодий қобилиятлари уйғунлашади.

Бу спорт турининг тарбиявий аҳамияти ҳам беқиёсдир. Чунки, сувда қизлар чиройли фигуралар ҳосил қилишлари, бир-бирини қўллаш, сакраш каби элементларни синхрон бажаришлари учун бир оиладек ҳаракат қилишлари зарур. Бу эса уларни ўзаро дўстлаштиради, аҳилликка, келишиб ишлашга ўргатади.

Сув ҳавзасига мунтазам келган қиз мустақил фикрлайдиган, чидамли, соғлом бўлиб вояга етади. Синхрон сузиш спортининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, мусобақа жараёнида спортчи қизлар бир эмас, балки бир нечта дастур бўйича чиқиш қилиш имкониятига эга бўладилар. Баҳсларда улар “соло”, “дуэт”, гуруҳ чиқишлар ёки “комбо” дастурларида маҳорат ва қобилиятини кўрсата олади.

Қувонарлиси, мамлакатимизда синхрон сузишни оммалаштириш мақсадида нафақат шаҳарларда, балки вилоят ва туман марказларида ҳам бу спорт турига ихтисослашган секциялар фаолият кўрсатмокда. Йил давомида турли беллашувларнинг ўтказилиши, мусобақа иштирокчиларининг сони йилдан йилга ортиб бориши, етакчи спортчиларимиз қаторида кўплаб қобилиятли қизларнинг кашф этилишига замин ҳозирламокда.

Савринисо ҲАКИМОВА, педиатр:

– Синхрон сузишда қизлар сув остиданафас олмай ҳаракатланишига тўғри келади. Шу туфайли уларнинг ўпка, нафас олиш тизими яхши ривожланади. Қизлар сувда сузиш орқали чиниқадилар, касалликларга қарши курашиш хусусияти – иммун тизими мустаҳкамланади, қўл-оёқ мушаклари яхши ривожланади. Синхрон сузиш билан шуғулланганларда бадиий гимнастикага хос бўлган эгилувчанлик хусусиятлари шаклланади, қоматлари расо бўлади. Бир нечта спорт турларининг юкламаси бўлгани учун қизларда чидамлилик, бардошлилик хусусиятлари ошади. Ота-оналар бунда фарзандларининг таомномасида витаминларга бой бўлган тўйимли овқатлар бўлишига алоҳида аҳамият беришлари зарур. Мазкур спорт турига таянч-ҳаракати тизимда ўзгаришлари, сурункали касалликлар бўлган қизларнинг шуғулланишлари тавсия этилмайди.

Теглар:#2017/10

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332
СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?Спорт

СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?

Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеа­ларга т

13.08.2020332