
- Халқ табобатида шувоқнинг 500 грамми 6 литр мил-мил қайнатилиб, 10 кун 3 маҳал 50 граммдан ичилса, овқат ҳазми бузилганда, жигар, меъда, талоқ, ўт пуфаги касалликларида фойда қилади.
- Шувоқ қайнатмасидан 10 кун 3 маҳал 50 граммдан парҳез билан ичилса (парҳез: нон-чойдан бошқа нарса емаслик), бавосил, безгакни тузатади, иштаҳани очади, уйқуни жойига келтиради, гижжаларни туширади.
- Қайнатмани 15 кун 2 маҳал битиши қийин яра-жароҳатларга суртиб боғланса, тузатади.
- Шувоқ қайнатмаси эски кўз касалларига 12 кун 3 маҳал томизилса фойда қилади.
- Қайнатмасини 10 кун 3 маҳал 2 ошқошиқдан ичилса, ҳайзни меъёрий ҳолга келтиради.
- Шувоқнинг ҳўллигида сиқиб олинган суви сариқ ва истисқо касаллигида 20 кун 3 маҳал 1 ошқошиқдан ичилса, фойда қилади.
- Қайнатмасини 15 кун 3 маҳал 2 ошқошиқдан оч қоринга ичилса, нафас йўллари шамоллаши, камқонлик, ревматизм, бронхиал астма ва уйқусизлик касалликларининг олдини олади.
- Шувоқ қайнатмаси меъда-ичак йўли ишини жонлантириб, ўт ажралишини ва меъда ости бези функциясини кучайтиради, овқат ҳазмини яхшилайди. Овқат таркибидаги зарарли бактерия ва замбуруғларни ўлдириб, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, марказий нерв системасини қўзғатиб, юрак ишини жойига келтиради. (Қайнатмани 15 кун 3 маҳал 2 ошқошиқдан ичиш керак)
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларКунига бир километр пиёда юриш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?
Пиёда юриш – жисмоний машқлар орасидаги энг осон ва қулай тури. Юриш саломатлик учун фойдали бўлибгина қолмай, инсоннинг руҳий ҳолатига ҳам ижобий таъсир этади. Хўш, пиёда юришнинг
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
