Ёш болалар қизиқувчанлиги сабабли ўзлари қилаётган ишлари қандай оқибатларга олиб келишини тушуниб етмайди. Сергели 2-даҳасида яшовчи Акмал ака (исми ўзгартирилган) танишидан ижарага олган “Матиз” русумли автоуловини пастда қолдириб, уйига чиқиб кетади. Аммо у “Матиз” автоуловининг орқа эшиги ойнасини ёпишни унутганди.
Кўп вақт ўтмай автоулов ички салони ёнаётганини кўриб тезда ёнғин хавфсизлиги ходимларига хабар берди. Тезда воқеа жойига етиб келган ёнғин хавфсизлиги ходимлари ёнғинни бартараф этишди. Маълум бўлишича, қўшни болалар ўйнаб туриб, автомашина салонига ёниб турган гугурт донасини ташлаган.
Яна шунга ўхшаш ҳолат: 9-10 ёшлар чамасидаги Акмал, Жамшид ва Рустам (исмлари ўзгартирилган) исмли болалар кўчада ўйнаб юрган вақтида гугурт топиб олиб, боғ ёнидаги қуриб турган майсаларни ёқиб юборади. Натижада тилсиз ёв бўлмиш аланга ҳар томон тарқай бошлайди. Боғ ёнидаги хонадонга аланга ўтишни бошлайди. Буни кўрган Жамила опа (исми ўзгартирилган) тезда ёнғин хавфсизлигига хабар беради. Ёнғин хавфсизлиги ходимлари ўз вақтида келиб алангани тезда бартараф қиладилар. Бундай кўнгилсиз ҳодисларнинг олдини олиш учун барчамиз ёш фарзандларимизни назоратдан четда қолдирмасилигимиз керак.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
