
Ҳазорасп туманида Сирожиддин Алимжонов (исм-шарифлар ўзгартирилган) шошқалоқлик оқибатида жиддий хатога йўл қўйди. У Ҳазорасп туманидаги “Исмоил Хонқали авлоди” фермер хўжалиги номида бўлган “Дамас” русумли автомашинани бошқариб келаётган вақтда бошқарувни йўқотади. Йўлдан чиққан машина эса экин майдонига ағдарилади.
Натижада автомашина салонида бўлган йўловчи Илёс Каттахонов ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати олган, Бахтиёр Ҳайдаров соғлигининг бузилиши билан боғлиқ бўлган ўртача оғир тан жароҳати олган.
Бу борада тергов ҳаракатлари бошлангач, Жиноят ишини суд мажлисигача тайёрлаш жараёнида айбланувчи Сирожиддин Алимжонов вафот этгани аниқланди.
Фуқаронинг вафот этганлиги муносабати билан унинг яқинлари жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилди.
Жиноят процессуал кодекснинг 401-моддасига мувофиқ, шунингдек, ушбу кодекснинг 84-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлса, суд жиноят ишини тугатади. Шу билан бирга суд қўлланилган эҳтиёт чорасини, фуқаровий даъвони таъминлаш чораларини бекор қилади ҳамда ашёвий далиллар масаласини ҳал этади.
ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан айблаш ҳақидаги 91-сонли жиноят иши у вафот этганлиги муносабати билан тугатилди.
Маълумот учун, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 77-бандида кўрсатилган “Ҳаракатланиш тезлиги: ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлиги, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситасини белгиланган тезликдан оширмасдан бошқариши керак. Шунингдек, ҳаракатланиш пайтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятида бўлган хавф ёки тўсиқ пайдо бўлса, у транспорт воситасининг тезлигини тўлиқ тўхтатишни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавфсиз айланиб ўтиш чораларини кўриши керак.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
