Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ШОИРЛАРНИНГ БОЛАЛАРГА ТУҲФАСИ

04.06.2013
62 марта ўқилди
ШОИРЛАРНИНГ БОЛАЛАРГА ТУҲФАСИ

Болаларимиз сог'лом о'сиб-улг'айсин. Ахир уларни юртимизнинг эртаси – келажагимиз, деб ардоқлаймиз. Осмони мусаффо диёримизнинг равнақига равнақ, довруг'ига довруғ қо'шадиган фарзанд­ла­римизнинг ота-оналари ҳам омон бо'лсинлар!

Ко'п китоб мутолаа қилсин. Чунки китобнинг маг'зи – билим. Билимли фарзандлар эса юртнинг таянчи, элнинг суянчи, фахри бо'лади.

Ушбу ше'рларимни ҳам болажонларимизга байрам туҳфаси сифатида ҳадя этаман.

Анвар ОБИДЖОН,

Ўзбекистон халқ шоири

Фатҳилланинингкуркаси

Келиб Норга арз қилди

То'рт яшарлик укаси:

– Мени қувди, атажон,

Патпилланинг кулкаси.

Г'ижиниб мушт тугди Нор:

– Боплаб қасос оламиз.

Куркани...

Ё'қ, яхшиси,

Фатҳиллани соламиз!

Оббо, каламуш-эй!

Каламушвой,

Каламуш.

Саводинг сал

Чаламиш.

Ёз десалар

"Темир" деб,

Сен ёзибсан

"Кемир!"деб.

Уч ёшлилар

Олманиям

Г'ажийман,

Ҳолваниям

Г'ажийман.

Дема: "Нечта

Тишинг бор?"

Сени нима

Ишинг бор?!

Партага ёзилган шеър

О'тган йили мен билан

О'тирарди Мирто'лан.

Бахил эди жуда ҳам,

Ко'чиртирар эди кам.

Бу йил биздан о'чди у –

Учинчига ко'чди у.

Ҳандалак

Ҳандалакман полизда,

Лекин қандман ог'изда.

Яйраб о'сдим далада,

Офтоб чиқса, ялла-да.

Сув келмаса томирга,

Ялинаман ёмг'ирга.

Менинг фахрим ширамдир,

Қовун катта энамдирр.

Безори

Қарг'а кирди

Кинога,

О'хшаб

Буратинога.

Ҳамма жойлар

Эди банд,

Бориб деди

Нописанд:

– Менга қара,

Вей, Лайлак,

Теглар:#2013/22

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021362
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021353